Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:14

Гулнора Каримова соқчилар билан тортишаётгани тасвирланган расмлар эълон қилинди


Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилган Гулнора Каримова тақдирига доир навбатдаги расмлар матбуотга тарқатилди. Сешанба куни Гулнора Каримованинг Лондондаги вакили тарқатган расмларда Ўзбекистон президентининг қизи ҳақиқатан уй қамоғида эканига ишора қилувчи вазият тасвирланган.

Расмлардан яқин ўтмишда Ўзбекистоннинг энг қудратли аёли бўлган Гулнора Каримова бир гуруҳ ҳарбий кийимдаги эркакларнинг қаттиқ назорати остида қолаётганини тушуниш мумкин. Ўзини Каримованинг матбуот вакили, дея атаётган Локсли Райан тарқатган имейлда айтилишича, расмлар президент қизи уй қамоғида сақланаётган ҳовлида туширилган. Лекин расмлар санаси ва муаллифи матбуот котиби тарафидан аниқлаштирилмаган.

Локсли Райан тарқатган имейлда айтилишича, расмлар президент қизи уй қамоғида сақланаётган ҳовлида туширилган.
Локсли Райан тарқатган имейлда айтилишича, расмлар президент қизи уй қамоғида сақланаётган ҳовлида туширилган.

Расмларда бир пайтлар ўзбек мода олами маликаси ва дизайнер уй кийимида, оёғида шиппак сочлари тўзиган ҳолда ҳарбий кийимдаги эркаклар билан нимадир устида тортишаётганини кўриш мумкин.

Бу расмларни 16 сентябрь куни тарқатган Райан Локслининг айтишича, 42 ёшли Гулнора Каримова ва унинг 15 яшар қизи Имон "тез тиббий ёрдамга муҳтождир".

Гулнора Каримова бир гуруҳ ҳарбий кийимдаги эркакларнинг қаттиқ назорати остида қолаётганини тушуниш мумкин.
Гулнора Каримова бир гуруҳ ҳарбий кийимдаги эркакларнинг қаттиқ назорати остида қолаётганини тушуниш мумкин.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи февраль ойидан бери уй қамоғида қолаётгани айтилади. Шу ой бошроғида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова устидан жиноят иши очилганини эълон қилди.

Бош прокуратура уни юзлаб миллиард сўм миқдоридаги пулларни ўмарган уюшган жиноий гуруҳ аъзоси, дея атамоқда.

Расмларда бир пайтлар ўзбек мода олами маликаси ва дизайнер уй кийимида, оёғида шиппак сочлари тўзиган ҳолда ҳарбий кийимдаги эркаклар билан нимадир устида тортишаётганини кўриш мумкин.
Расмларда бир пайтлар ўзбек мода олами маликаси ва дизайнер уй кийимида, оёғида шиппак сочлари тўзиган ҳолда ҳарбий кийимдаги эркаклар билан нимадир устида тортишаётганини кўриш мумкин.

Бош прокуратура "уюшган жиноий гуруҳ" аъзоси Гулнора Каримовага нисбатан эҳтиёт чораси кўрилганми, йўқми очиқламади. Лекин президент қизининг ўзи уй қамоғида қолаётгани ҳақида хабарларни сиздириб келмоқда.

Локсли Райан тарқатган имейлда Гулнора Каримова "ғирт сиёсий сабабларга кўра уй қамоғига олингани"ни иддао қилиб, буни келаси йилига белгиланган Ўзбекистон президент сайлови билан боғламоқда.

"Сайлов олади пойгаси давомида, Гулнорани кўпчилик қўллаб-қувватлаётгани, афтидан унинг отаси атрофини эгаллаб олиб, ўз мавқеини иложи борича сақлаб қолишга уринаётганларни хавотирга солаётган кўринади", дея ёзган Райан Каримова "бугунги Ўзбекистоннинг сиёсатига ҳеч қаданй қизиқиши йўқ", дея қўшимча қилди.

Шу ой бошроғида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова устидан жиноят иши очилганини эълон қилди.
Шу ой бошроғида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова устидан жиноят иши очилганини эълон қилди.

Гулнора Каримова Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилиши Европанинг бир неча мамлакатида президент Каримовнинг қизи ва унинг жиноий шериклари, дея кўрилаётган шахсларга нисбатан тергов давом этаётган пайтга тўғри келмоқда.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ва унга яқин бўлган Рустам Мадумаров ва Гаянэ Авакян Швеция, Швейцария, Франция, Латвия ва Ҳолландияда пул ювиш, коррупция ва бошқа молиявий жиноятларда айбланмоқда.

XS
SM
MD
LG