Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:54

OzodNazar: Гулноранинг суратлари спектаклдан бошқа нарса эмас


OzodNazarнинг бугунги меҳмони сиëсатшунос Анвар Назиров Гулнора Каримованинг матбуотга сиздирган расмларини “спектаклдан бошқа нарса эмас”¸ дея таъкидлади.

Ўзбекистонда жиноий жавобгарликка тортилаëтган Гулнора Каримова тақдирига доир навбатдаги расмлар сешанба куни матбуотга тарқатилди.

Гулнора Каримованинг Лондондаги вакилига кўра¸ расмларда Ўзбекистон президентининг қизи ҳақиқатан уй қамоғида сақланaëтгани акс этган.

Бу аснода Гулнора Каримова билан икки йил бурун конфронтацияда бўлган Россиянинг энг бадавлат кишиларидан бири Владимир Евтушенков ҳам уй қамоғига солинди.

Тадбиркор Россия Тергов қўмитаси тарафидан Бошқирдистон собиқ президенти Муртаза Раҳимовнинг ўғлидан Башнефть ширкати мулкини ноқонуний тарзда сотиб олганлик ва уни легализация қилганликда айбланмоқда.

МТСнинг асосий ҳақдори Владимир Евтушенков Россияда уй қамоғига олингани телеком ширкатининг Ўзбекистонга қайтиш режаларига таъсир қиладими?

OzodNazarнинг бугунги меҳмони сиëсатшунос Анвар Назиров бу саволга ҳам жавоб берди.

Анвар Назировга кўра¸ икки йил аввал Ўзбекистондан ҳайдалган МТС жорий йил охирига қадар ўз фаолиятини тиклаши савол остида турибди.

Суҳбатдош бир тошкентлик сифатида ўз шаҳрининг нафақат сифатли мобиль алоқа¸ балки осойишталикдан ҳам мосуво бўлаëтганидан хавотир изҳор қилди.

Ўтган асрнинг охиридаги Тошкент учун характерли бўлган “Бандит разборка”ларининг шаҳарга яна қайтиши Анвар Назировни ҳам ташвишлантирмоқда.

13 сентябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги Бешқўрғон массивида (Илгариги номи - Тансиқбоев массиви - таҳр.) жанжаллашган ëш йигитларнинг икки катта гуруҳи ўртасида юз берган пичоқлашиш оқибатида бешдан зиëд ëш йигит ярадор бўлгани ва ўнлаб ўсмирлар қамоққа олингани билдирилди.

“Ҳозир Қорақамишда яшайдиган университет домлалари ëнида пичоқ олиб юришибди. Вазият ҳақиқатдан ҳам хатарли дейди”¸ суҳбатдош.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:11 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG