Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:01

"Халқ дардини тинглаш пайти келмадими?"


OzodMaktubга келган навбатдаги хатда муштарий Ўзбекистон ҳукумати мулозимларига ўз "маслаҳатлари"ни йўллаган:

"Менинг сиёсатчи ва давлатимизга маслаҳатли фикрларим бор. Балки жойиз билсангиз¸ етқазарсиз.

Оддий мисол - мана бизда хизмат ёшига етган йигитларимиздан давлатимиз "эркаклик солиғини" ундиради. Албатта бу ҳеч кимга ëқмайди.

Куз келди¸ ўзбек уйига пул келди дея шу кунларда ўлпончилар ҳаракатга тушишган. Пул бермасанг чеклов қўяман¸ мажбурий ундираман. Худди қадим замонни эслатади. Топган пулига кўмир олсинми¸ уйлансинми?

Замон нозик бўлиб турган бир пайтда Худо кўрсатмасину уруш хавфи туғилса¸ ўша йигитлар захирадаги аскарлармиш. Бунинг кўзини ўйиб пулини олиб¸ яна ватан учун курашсинми бу алами ичида йигитлар.

Аниқ биламанки¸ ўзини ватанпарварлар деб юрган ебтўймаслар нотинч замонда ватанни ичидан емиради.

Агар мунтазам равишда ойлар ё йил давомида армиямиз қайсидир душманга қарши турса¸ камчилик ва заиф томонлар кўзга ташланади. Шунда оддий халққа суянади ҳукумат ебтўймас ақллиларгамас.

Кучини ўз халқига кўрсатиб келаëтган мамлакатимиз Сурия¸ Ироқдаги вазиятга тушса кўради аҳволини. Айтмоқчиманки¸ халқ дардини ҳам тинглаш пайти келмадимикин.

Арзимас нарсадек туйилса керак мен айтган нарса¸ лекин ватан остонадан бошланганидек ватанга нисбатан кўнгил қолиши ҳам арзимаган нарсадан бошланса керак.

Бу халқнинг заҳматкаш қисми¸ аниқ айта оламан¸ шунчаки яшаб юрибди. Фикрини сўрасангиз¸ "Эртага президент ким бўларкан?" деса "Бизга барибир фойдаси йўғу" дейишади. Бу нимадан далолат?

Курашиш¸ ватанни севиш каби туйғулар тош даврига қайтаётганимиз сабаблими йўқолиб кетаяпди.

Газ¸ свет¸ сув йўқ. Деҳқончилик бизнесмен қўлида. Яна таниш- билишчилик урчиган замон. Қонун пули борлар учун бор.

Мавзуни кўп давом қилдириш мумкин. "Ватанни севмоқ иймондандур" деган иборалар¸ шиорлар ҳеч кимни руҳлантирмаса керак ҳозирда.

Чўлпон "Халқ денгиздир¸ халқ тўлқиндир¸ халқ кучдир" деганида ўша мустабид тузум даврида ҳақ эди менимча. Чунки озодликка бўлган интилиш юрагида эртанги фаровон турмушдан умидвор эди.

Бугунга келиб "Мустақиллик бизга нима берди?" эмас¸ "Мустақиллик биздан нималарни тортиб олди?" десак бўлармиди.

Ким эдигу ким бўлдик? Қул¸ дарбадар¸ ҳақиқат изласак¸ ватангадо бўлдик. Аждодларимиз билан фахрланиб юраверамизми?

Аниқ биламан¸ келажак авлод бугунги кун давомчилари билан фахрланмаслиги аниқ агар асл моҳиятни англаб етса.

Биноларни қуриб юртбоши савол беради "Ким учун шулар?" деб. Жавобни ҳам ўзи беради "мана шу халқимиз учун".

Қайси халқ вакили¸ қайси табақадан ойлик сўраcа қоғозда 780000¸ аслида эса унинг ярми ҳам эмас.

Ойига 400 минг топган халқинг энасиникидан оладими 100 миллион пулни.

Қоғозлардаги статистик маълумотлар¸ қонунлар ҳаммаси юзаки¸ ўз- ўзини алдашдан бошқа нарса эмас.

Ютуқлар ҳам йўқ эмас. Бу замон цивилизацияси натижаси¸ таъсири.

Ҳожибой ака айтганидек зўр бўб кетса, зўр ишладим¸ бўлмай қолса об- ҳаво айбдор.

Қачонгача ўзини алдар экан бу тизим?

Яқинда бир синовдан ўтаринг бор ҳали замоним".

XS
SM
MD
LG