Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:20

Ўзбекни тест синовлари саводсиз қилди!


Эшиттиришнинг бугунги сони меҳмони Эргаш ака Аҳмедов - ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси. Сарлавҳага чиқарилган фикр 40 йиллик меҳнат тажрибасига эга фарғоналик муаллимнинг айтганларидан ҳосил бўлди. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига чорак аср тўладиган кун арафасида фарғоналик ўқитувчига шу кунда кўпчиликни ташвишга солаётган баъзи саволларни бердик. (“Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги қонун 1989 йил, 21 октябрда қабул қилинган)

Бугун айнан она тили ва адабиёти ўқитувчисининг OzodNazarига қизиққанимизга яна бир сабаб, ўзини “Жиззахлик Акмалжон”, деб таништирган тингловчимиздан келган хатдир.

Акмалжоннинг мактубида мана бу савол ҳам бор:

“Ҳозир мактабнинг юқори синфи ёки коллеж ўкувчисидан, ёхуд олий ўқув юрти талабасидан баён ёки иншо нима, деб сўранг, у бечора сўраётганингиз нима эканлигини тушунмайди ҳам. Бу кимнинг айби бўлиши мумкин?”

Бу саволни ҳам Эргаш ака Аҳмедовга бердик.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:18 0:00
Бевосита линк

Фарғоналик Эргаш ака Аҳмедов билан суҳбатимиз узилиб қолди ва қайта боғланишнинг имкони бўлмади. Узилишни рамз, деб билдик. Зеро фарғоналик ўқитувчи билан бошлаганимиз гап ўзбек жамияти аллқачоноқ бошлаши лозим бўлган гапдир.

Балки, Сиз билан давом эттирармиз?

XS
SM
MD
LG