Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:48

"Туронбанк"ни бош прокуратура текширмоқда


Шу йилнинг март ойида "Туронбанк"нинг бир неча мулозими ҳибсга олинган эди.
Шу йилнинг март ойида "Туронбанк"нинг бир неча мулозими ҳибсга олинган эди.

Ўзбекистондаги энг йирик тижорат банкларидан бири ҳисобланган "Туронбанк"да бош прокуратуранинг солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши кураш департаменти текширув ўтказмоқда. Шу йил бошроғида банкнинг бир неча ходими ҳибсга олинган, баъзилари эса мамлакатдан қочиб кетган эди.

Озодликнинг Марказий банкдаги манбасига кўра, прокуратура департаменти бошчилигидаги текширувда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам иштирок этмоқда.

Озодлик манбасининг билдиришича, текширув "Туронбанк"нинг собиқ раҳбари фаолияти билан боғланмоқда. 2000-2011 йиллар давомида "Туронбанк" раиси бўлган Дониёр Арифжанов ҳозирда мамлакат ташқарисида экани айтилади. У Ўзбекистон презденти маъмурияти мулозимларидан бирининг куёви эканига доир маълумотлар бор.

Шу йилнинг март ойида "Туронбанк"нинг бир неча мулозими ҳибсга олинган эди. Ўшанда банк бошқарув кенгаши раиси Фарход Алимов мамалкатдан қочиб кетганига доир хабарлар тарқаган эди.

Ўшандан бери "Туронбанк" мулозимларига қарашли экани ишониладиган қатор ресторан ва кафелар ёпиб ташланган эди, дейди Озодлик манбаси.

"Туронбанк" Ўзбекистонда очилган илк тижорат банкидир. 1990 йилда иш болшаган "Туронбанк" таъсисчилари орасида Ўзбекистон Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, сув-хўжалик қурилиш давлат қўмитаси, архитектура ишлари бўйича давлат қўмитаси каби идоралар бўлган.

Кейинги 2-3 йил ичида Ўзбекистонда фаолият юритган қатор тижорат банклар фаолияти тафтиш қилиниб, ёпиб қўйилди.

Лекин "Туронбанк"дан фарқли ўлароқ бу банкларда давлдат иштироки бўлмаган.

XS
SM
MD
LG