Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:40

ЎРГАНИЛМОҚДА: 3-4 та начальник мелиса бўшатилди, вилоят прокурори алмашди...


"Тошкент вилоятида ИИБ бошлиқлари ишдан олинган". "Сурхондарёда вилоят прокурори алмашган". Озодлик 4 ноябрда бир-биридан мустақил норасмий манбалар иддао қилган ТАСДИҚЛАНМАГАН маълумотларни ўрганмоқда. Тафсилотларни билсангиз, йўлланг!

4 ноябрь куни тонгда Озодлик бисотида норасмий манбалардан йиғилган норасмий хабарлар сараланди:

"Тошкент вилоятида 3-4 та начальник мелиса ишдан кетди. Қамашади скорее всего. Буларнинг ҳаммаси Муллажоновни орқасидан кетди. Буларнинг ҳаммаси Боҳо шакар билан боғлиқ..."

"Менинг окахондам Сурхондарё вилоятига прокурор бўлди..."

Бу маълумотлар 3 ноябрь оқшомидан 4 ноябрь тонгига қадар бир-биридан мустақил норасмий манбалардан келган, ҳали тасдиқланмаган маълумотлардир!

Озодлик таҳририятга келган бирор маълумотни эътиборсиз қолдирмайди, норасмий манбалар бераётган ҳар бир маълумотни мустақил ҳамда расмий манбалар воситасида ўрганади, воқеъликни аниқ ва холис ёритишга уринади. Янгиликларни Озодликда кузатиб боринг!

************************************************************************

Норасмий манбалардан 3 ноябрь куни олинган қуйидаги хабар тасдиқланди:

"Жиззахнинг Дўстлик туманида кеча қаттиқ ёмғир ёққанига 7-8-9-синф ўқувчиларига даладан жавоб беришди. Лекин улар 15 кундан бери далада юрган эди. Районда план бажарилди, Озодбек концерт берди, болалар далада..."

Аниқланишича, Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги аксарият умумтаълим мактабларининг 7-, 8-, 9-синф ўқувчилари икки ҳафтадан буён пахта теримига чиқарилмоқда.

Озодлик бундан сўнг Дўстлик туманидаги “Истиқлол” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 5-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди. Исмини ошкор қилмаётганимиз, 14 ёшли бу ўқувчи ҳам 15 кундан буён пахта теримида эканини айтди:

- Дарслар 7-9 синфлар учун тўхтаган. Ҳар бир синфга 150 килограмм норма берган. Ҳаммамиз шуни териб бермасак жавоб бермайди. Кеча ёмғир кўп ёққани учун ўқитувчиларимиз дам олинглар, кун яхши бўлса яна чиқамиз, - деди.

Тафсилотларни ушбу линкда ўқишингиз мумкин.

************************************************************************

Норасмий манбалардан 3 ноябрь куни олинган қуйидаги хабар расмий манбалар томонидан инкор қилинди:

"Сурхондарё вилояти ҳокими Э. Жўраев ўз аризаси билан ишдан кетибди... Кутилмаган хабар. Лекин ажойиб инсон. Ғирт жайдари, ўзимизни одам. Сурхондарё ҳеч ҳокимга ёлчимади-да."

Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Жўраевнинг матбуот хизмати вакили Олимжон, деб тақдим қилинган мутасадди бу маълумотни "уйдирма" деб баҳолади:

"Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида аккредитациядан ўтмаган бўлсангиз, сизга бунақа уйдирма гапларга ишонмасликни маслаҳат берардим", дея гапни қисқа қилди Сурхондарё вилояти ҳокимияти матбуот хизмати ходими Олимжон, деб тақдим қилинган мулозим Озодлик мухбири билан микрофонсиз суҳбатда.

Жўраев Эшдавлат Турсунович Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йилнинг 19 декабридаги фармони билан Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланган.

Бунга қадар у Ўзбекистон Бош Прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги органларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. Асли музрободлик Эшдавлат Жўраев муқаддам Қашқадарë вилоят прокурори лавозимида ҳам ишлаган.

Исмини ошкор қилмаслигимизни сўраган сурхондарёлик мулозимга кўра, 1-2 ноябрь куни селектор йиғинларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида "пахта теримида оқсоқликлар бўлаётгани", "жиддий камчиликларга йўл қўйилаётгани энг катта раҳбар томонидан" танқид қилинган ва мутасаддиларга танбеҳ берилган. Аммо, кимларнидир лавозимидан четлатиш ҳақида гап бўлмаган, "ҳеч кимнинг номи тилга олинмаган".

***************************************************************************

Агар, юқорида ўқиганингиз норасмий-тасдиқланмаган маълумотларга доир воқеаларга бевосита алоқадор бўлсангиз, бу воқеаларнинг гувоҳи бўлсангиз, тафсилотлардан хабардор бўлсангиз, фактларга эга бўлсангиз,

Озодликка хабар йўлланг:

WhatsApp: +420 724 971 539

Skype: OzodOvoz, OzodlikOnline, OzodSkype

Email: ozodlikmail@gmail.com, uzbekweb@rferl.org

mobile: +420 602 612 713 SMS ва қўнғироқлар

Facebook+Twitter+Одноклассники: Ozodlik Radiosi

XS
SM
MD
LG