Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:43

OzodNavigator: Хорижда ўзингиз истаган фаровонликни топдингизми?


Турли вазиятда фаровонлик ҳар хил мезон билан белгиланиши мумкин. Сиз учун фаровонликни нима белгилайди?
Турли вазиятда фаровонлик ҳар хил мезон билан белгиланиши мумкин. Сиз учун фаровонликни нима белгилайди?

OzodNavigator дастурининг 5 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиққан сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Хорижда ўзингиз истаган фаровонликни топдингизми?" деган савол жавобини излаймиз.

Лондондаги Легатум институти 2014 йилда дунё мамлакатлари Фаровонлик индексини эълон қилди.

Душанба куни ёйинланган рейтингда саккиз мезон: иқтисодий барқарорлик, ишбилармонлик муҳити, давлат бошқарув самарадорлиги, таълим даражаси, саломатлик/соғлиқни сақлаш даражаси, хавфсизлик ва қонун устуворлиги, фуқаровий эркинлик ва ижтимоий капитал каби мезонларга асосан 142 мамлакатга баҳо берилган.

Бу йилги рейтингда Ўзбекистон 6 поғона кўтарилиб, 57 ўринни эгаллади. Ўзбекистон аввалги йиллар каби давлат бошқаруви самардорлиги бўйича 118 ўрин, ишбилармонлик ва имкониятлар бўйича 92 ўринни эгаллади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:38 0:00
Бевосита линк

OzodNavigator дастурининг бу галги сонида “Хорижда ўзингиз истаган фаровонликни топдингизми?", деган саволни ўртага ташламоқчимиз.

5 ноябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга чиқадиган суҳбатимизда, одатдагидек, Ўзбекистон эмас, хориждаги ўзбеклардан сўраймиз бу савол жавобини.

Сиз яшаб турган мамлакатда фаровонлик даражасини қандай баҳолайсиз? Муҳожиратда ўзингиз истаган фаровонликни топдингизми?

Сиз учун фаровонликни белгиловчи асосий омил нима? Сиз яшайдиган мамлакатда давлат бошқаруви самаралими?

Сиз яшаб турган мамлакат аҳолиси умумиятла иқтисодий жиҳатдан барқарорми, одамлар эртанги кунига ишонадими?

Хорижда ишбилармонлик имкониятлари қандай? Меҳнаткаш одам оиласи рўзғорини тебрата оладими?

Сиз яшайдиган мамлакатда таълим сифати қандай? Олий маълумотли одам билимига яраша иш топа оладими?

Соғлиқни сақлаш сифати қандай? Сиз яшайдиган мамлакат аҳолисини жисмонан ва руҳан соғлом, деб айта оласизми?

Одамлар орасидаги меҳр-оқибат, ўзаро муносабатлар қандай? Бойлар билан камбағаллар орасидаги тафоввут сезиларли даражадами?

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, OzodNavigator дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG