Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:29

OzodlikOnline: Ўзбекистонликлар нега дўхтирга пора беради?


26 ноябрь куни Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг ўндан ошиқ врачи порахўрлик айби билан ҳибсга олинди. Мустақил кузатувчилар таъкидича¸ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими дунëдаги энг коррупциялашган хизматлардан бири. Душанба кунги жонли суҳбатимизда ўзбекистонликларни врачларга пора беришга¸ врачларни эса бемордан пора олишга мажбур қилаëтган сабаблар ҳақида гаплашамиз.

26 ноябрь куни Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази травматология бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Ҳакимов беморлардан бирининг яқинидан 1,5 миллион сўм миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинди. Ўша куни мазкур бўлимнинг яна тўққиз шифокори "Тоштурма" изоляторига ташланди.

Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Маркази (РШТТЁМ) травматология бўлимининг ўн шифокори Тошкент шаҳар прокуратураси ва МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган махсус операция жараёнида қўлга олинган.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони соҳиби Равшан Ҳакимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 210-моддаси (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

Шахсан президент ташаббуси билан ташкил этилган мамлакатдаги энг яхши жиҳозланган тиббий муассасалардан саналган РШТТËМ врачларининг оммавий ҳибсга олингани Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида авж олган порахўрлик муаммоси устидаги пардани сал кўтаргандек бўлди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтига кўра¸ мамлакатда “давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ва пуллик хизмат кўрсатиш тизими яратилган ва бу борадаги ишлар «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.

OzodlikOnline: Ўзбекистонликлар нега дўхтирга пора беради?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:33 0:00
Бевосита линк

Соғлиқни сақлаш вазирлиги таъкидича¸ “ давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар доирасига шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида ва давлат тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари, қишлоқ жойлардаги тиббиёт масканларида кўрсатиладиган тиббий ёрдам, юқумли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари киради.”

Шунингдек¸ “ижтимоий хавфи юқори бўлган сил, ўсма, руҳий, наркологик, эндокринологик, касб касалликларига чалинган беморларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ҳам бепул амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, болалар, ўсмирлар, чақирув комиссияси йўлланмасига эга бўлган чақириқ ёшидаги фуқаролар, ҳомиладор аёллар, имтиёзли тоифага эга аҳоли қатлами ҳам бепул тиббий ёрдам билан қамраб олинган. Шу мақсадда сарфланаётган барча харажатлар давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилаётир”¸ дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий сайтида.

Айни пайтда¸ мамлакатда кенг қамровли “хусусий тиббиёт муассасалари ҳам фаолият юритмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида ҳам пуллик хизмат кўрсатишнинг замонавий тамойиллари жорий этилган”¸ деб ëзилган вазирлик сайтида.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги асосий хизматлар давлат томонидан расман бепул деб эълон қилинганига қарамай¸ амалдаги тиббий ëрдам ва муолажанинг норасмий нархлари мавжуд ва бу Ўзбекистонда ҳеч кимга сир бўлмай қолган.

Прокуратура ва МХХнинг ҳаммага аëн ҳақиқатга шунча вақт ўтиб эътибор қаратиши (РШТТËМ мисолида) боиси¸ Сизнингча¸ нимада?

Давлат бепуллигини кафолатлаган тиббий хизматлар учун соғлиқни сақлаш тизимидаги қоровулдан то бош врачга қадар пора беришга ундовчи иқтисодий ва ижтимоий омиллар қайси?

Врач ва ҳамшираларга Сиз ҳам пора берганмисиз? Берган бўлсангиз¸ нега бергансиз?

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини порахўрликдан тозалаш мумкинми?

Порахўрларни “қўлга олиш операциялари” бундай тозалашга ëрдам берадими¸ ëки аксинча норасмий нархлар ошишига хизмат қилади?

Душанба¸ 1 декабрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу саволларга оид жавобларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG