Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:58

Путин Тошкентга келиб кетди – Кимга фойда¸ кимга зарар?


Иқтисоди Ғарб санкциялари¸ нефть нархининг кескин тушиши ортидан инқирозга чўка бошлаган¸ ўзи Ғарб сиëсатчилари томонидан яккалаб қўйилган бир пайтда Владимир Путин Тошкентга келди. Айни пайтда¸ Путинни “бир келиб кетишга” чақирган Ислом Каримов олдида ҳам яна президентликда қолиш¸ мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий барқарорликни сақлаш каби мураккаб вазифалар турибди. Иккала томон учун ҳам оғир бир вазиятда Тошкент учрашуви кўпроқ кимнинг манфаатига хизмат қилди?

Путиннинг яна бир бор Ҳиндистон йўлида Тошкентда тўхтаб ўтиши¸ бу гал¸ 2012 йилнинг ëзидагидан кўра салмоқлироқ бўлди.

Минтақанинг энг кекса президенти Ислом Каримов Россия президентини аэропортда шахсан ўзи қарши олдигина эмас¸ Путин оғиз очмай туриб¸ унга улкан ҳақ ҳам бериб қўйди.

"Марказий Осиёда Россиянинг манфаатлари ҳар доим мавжуд бўлган ва бу мавжудлик ҳар доим барқарорлаштирувчилик характерига эга бўлган. Биз минглаб ип билан боғланганмиз. Агар кимдир бу муштаракликни менсимайдиган бўлса¸ бу бефойда иш ва бу ҳақда сафсата сотиш қиладиган бошқа иши йўқларга қолган"¸ деди Ислом Каримов Путинни қучоқ очиб қарши ола туриб.

Бундай шарқона мулозамату ўзбекча хушомаддан кўп ўтмай¸ Россия Ўзбекистоннинг 90-йиллардан бери йиғилиб келган бир миллиардга яқин қарзидан воз кечганини маълум қилди.

Кузатувчилар фикрича¸ қарздан воз кечиш Москванинг Тошкентга¸ Путиннинг Каримовга қилган тортиғи¸ ўзи учун аччиқ кунларда олиб келган ширинкулчаси бўлди.

Айни пайтда¸ сиëсатда доимий дўстлар эмас¸ доимий манфаатлар бор¸ деган асосга қурилган халқаро муносабатлар замиридан туриб кўпчилик¸ Путин ва Каримовни айнан бугун учрашиш ва бугунги баëнот ва қарорларни олишга ундаган омиллар нима¸ деган саволга жавоб изламоқда.

Тошкент учрашувидан ким кўпроқ манфаат кўрди¸ муҳими¸ Ўзбекистон халқи¸ Россиядаги ўзбек муҳожирлари ҳаëтида бу учрашув ва Тошкентда имзоланилган келишувлар қандай акс этади?

Путиннинг Тошкентга қилган сафари муносабати билан уюштирилган Озодлик давра суҳбати иштирокчилари шу каби саволларга жавоб изладилар.

Давра суҳбати иштирокчилари сиëсий жиҳатдан Тошкент учрашувининг қайта сайланиш режасини амалга ошириш олдида турган Ислом Каримов учун аҳамиятлироқ бўлгани¸ айни пайтда¸ Ғарб даврасидан қувилган Путин ҳам¸ сафар орқали қолган дунëга ўз таъсир доирасидаги ҳудудлар анчайин катта эканини эслатиб қўйганини тилга олишди.

Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги ҳамкорлик¸ хусусан¸ мева-сабзавот маҳсулотларини Россияга сотишни кучайтириш оқибатида ўзбек бозорларида айни шу маҳсулотларнинг қаҳатлашиб¸ газсизлик¸ светсизлик муаммоси ëнига¸ эндиликда озиқ-овқат тақчиллиги ҳам қўшилиш эҳтимоли фараз қилинди.

Суҳбатда ўзбекистонлик мустақил таҳлилчилар Фарҳод Толипов¸ Камолиддин Раббимов ва Анвар Назировлар иштирок этди.

Давра суҳбати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Путин Тошкентга келиб кетди. Кимга фойда¸ кимга зарар?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:26:29 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG