Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:13

Боку прокуратураси Озодликнинг 20 ходимини сўроқ қилди


Озодлик радиоси Боку бюроси ходимлари
Озодлик радиоси Боку бюроси ходимлари

Озарбайжон пойтахтида Озодлик радиоси Боку бюросининг 20 нафар ходими гувоҳ сифатида прокуратурада сўроқ қилинди. Уларнинг барчаси тергов сирини ошкор қилмаслик ҳақида тилхат ёзгач, уйларига қўйиб юборилди. Адвокатлар Озарбайжон ҳукуматини радио мухбирларига нисбатан мисли кўрилмаган даражада қўрқитиш ва ваҳимага солиш тактикасини қўллаётганликда айбламоқда.

Радио ходимларини ҳимоя қилиши тақиқланган адвокат Ялчин Иманов журналистларни жиноий ишга тортиш асоссиз, деб ҳисоблайди.

Имановга кўра, икки кундирки радио журналистлари босим ва тазйиққа учрамоқда.

28 декабрь куни Озод Европа ва Озодлик радиоси Боку бюросининг уч ходими прокуратурага куч билан олиб кетилди.

Полиция куч қўллаганлардан бири Озодликнинг Боку бюроси журналисти Камран Маҳмудовдир.

Камраннинг рафиқаси Латифа полиция эрини ҳатто устки кийимлари ва туфлисини ҳам кийишга имкон бермаган ҳолда куч билан олиб кетгани ҳақида айтди.

Озодликнинг Боку бюроси ходими, рус тилидаги сайт муҳаррири Чингиз Султонсой ва бюрода фаррош бўлиб ишлайдиган Матанат Абдинова ҳам якшанба куни полиция томонидан куч билан олиб кетилган.

Якшанба куни радионинг жами тўрт ходими прокуратурага чақиртирилган. Шанба куни ҳам бюронинг бир неча журналисти, шу жумладан, тўлиқ контракт асосида ишловчи ходимлари прокуратурага сўроққа чақиртирилган. Душанба куни яна саккиз журналистнинг сўроққа чақиртирилиши айтилган.

Озод Европа/Озодлик радиосининг Озарбайжон хизмати раҳбари Кенан Алиевга кўра, сўнгги икки кун ичида жами 20 нафар журналист прокуратурага сўроққа чақиртирилган.

Радио журналистлари агар улар прокуратурага ўз хоҳиши билан бормаса, уларга нисбатан куч қўлланилаётганидан шикоят қилишди.

Журналистларнинг бирортаси прокуратурадаги сўроқ пайти адвокат билан таъминланмаган.

Адвокатларга кўра, Озодлик журналистларини прокуратурага чақириш пайти мамлакат қонунлари қўпол равишда бузилмоқда.

"Журналистларни куч ишлатиб ва тазйиқлар билан прокуратурага олиб боришмоқда. Ҳукумат уларнинг ҳимоя олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқда. Озорбайжон қонунларига кўра, гувоҳлар адвокат билан таъминланиши учун улар телефон орқали қўнғироқ қилиб чақиртирилади ёки расмий чақирув қозоғи юборилади", деди журналистларнинг адвокатларидан бири исмини очиқламаслик шарти билан.

Бокудан олинган хабарларга кўра, полиция адвокат билан таъминлашни талаб қилган журналистларга нисбатан тазйиқ қилган.

Озарий полицияси Озодликнинг Баку бюроси ҳужжатларини мусодара қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00

Озод Европа/Озодлик радиоси раҳбарларидан бири Ненад Пеич Озарбайжон ҳукуматини радио журналистлари ва уларнинг оила аъзоларига нисбатан босим қўллаб, уларни қўрқитаётганликда айблади.

26 декабрь куни радио офисида Озарбайжон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари тинтув ўтказган ва бюронинг бир қанча ходимини сўроқ қилган эди.

Ҳукуматдаги "Ени Озарбайжон" партияси аъзоси Сиявуш Наврўзов, радио бюросида ўтказилган рейдни оқлар экан, буни миллий хавфсизлик боис амалга оширилганини таъкидлади.

"Халқаро махсус хизматлар билан ишлайдиган ҳар қандай ташкилотда тинтув ўтказилиши лозим", деди Сиявуш Наврўзов.

Ҳуқуқ тизимларининг йигирмадан ортиқ вакили рейд давомида Озодлик бюросининг ишга тааллуқли ҳужжатлари сақланган сейф¸ шунингдек, компьютер ва расмий муҳрни мусодара қилди.

Прокуратура ходимлари бу ҳаракатнинг Озод Европа/Озодлик радиолари Озарбайжон хизмати устидан хориждан молияланаëтган юридик шахс сифатида бораëтган тергов билан боғлиқ экани ва бу рейд маҳкама буйруғи асосида ўтказилаëтганини билдирди.

Маҳаллий матбуот "жосусликни барҳам топтириш учун бюрони ёпиш зарурлиги" ҳақида ёзди.

Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Озод Европа ва Озодлик радиосининг Боку бюросига қилинган рейдларни мамлакатда эркин матбуот ва плюрализмни йўқ қилишга уруниш дея, қоралади.

АҚШ ҳам Озодлик радиоси Озарбайжон хизматининг Бокудаги бюросидаги рейдлар юзасидан хавотир билдирди.

Озарий прокурорлари Озодликнинг Баку бюросида рейд ўтказди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, ҳозирда камида 15 нафар журналист, жумладан, Озодлик билан ҳамкорлик қилиб келган таниқли озарбайжонлик журналист Ҳадича Исмоилова қамоқда қолмоқда.

26 декабрь куни Боку суди Исмоиловага белгиланган икки ойлик қамоқ жазосини уй қамоғига ўзгартириш ҳақида журналист адвокатларининг сўровини рад этди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг 2014 йил бўйича матбуот эркинлиги индексида Озарбайжон 180 мамлакат орасида 160-ўринда турибди.

XS
SM
MD
LG