Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:44

OzodlikOnline: Президентликка номзодларни танийсизми?


Президентликка номзодлар.
Президентликка номзодлар.

29 март куни ўзбекистонликлар келаси 5 йил давомида мамлакатни бошқариш ваколатини оладиган шахсни президентликка сайлайди.

Ўзбекистонда рўйхатга олинган тўрт сиёсий партиянинг барчаси 29 март куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон президенти сайловида кураш олиб борадиган ўз номзодлари номини маълум қилди.

15 январь куни Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан амалдаги президенти Ислом Каримов, Халқ демократик партиясидан партия раиси Ҳотамжон Кетмонов номзоди президентликка кўрсатилган эди.

16 январда “Адолат” партиясидан Наримон Умаров,“Миллий тикланиш” партиясидан Акмал Саидов номзодлари илгари сурилди.

OzodlikOnline: Ўзбекистон президентлигига номзодларни танийсизми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:46 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон президентлиги учун сайловлар жорий йилнинг 29 мартига белгиланган. Маҳаллий қонунчиликка кўра, номзод кўрсатиш сайлов бошланишига 65 кун қолганда бошланиб, 20 кун давом этиши керак.

Сиз президентликка даъво қилаëтган бу номзодларни танийсизми?

Уларнинг сиëсий-ижтимоий фаолиятидан хабардормисиз?

Бу номзодлардан қай бирини қайси хизматлари учун президентликка лойиқ деб биласиз ва қай бирига овоз берасиз?

Ўзбекистонликлар орасида президентликка лойиқ¸ аммо номзоди кўрсатилмаган сиëсат ва давлат арбоблари борми?

Душанба Тошкент вақти билан кечки соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Душанба куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли суҳбатга қўшилинг.

XS
SM
MD
LG