Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:06

Ўзбекистон Сенати раҳбарлигига собиқ прокурорлар келди


Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова ҳам кўп йиллар прокуратура тизимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова ҳам кўп йиллар прокуратура тизимида фаолият юритган.

Ўзбекистон Сенатига янги раис ва ўринбосар тайинланди. Озодлик манбаларига кўра, Олий Мажлис Сенати раислигини Ниғматилла Йўлдошев, унинг ўринбосари лавозимини эса Светлана Ортиқова эгаллаган. Сенат бошқарувига келган иккала шахс кўп йиллар давомида прокуратура тизимларида ишлаган.

Ниғматилла Йўлдошев шу пайтгача Ўзбекистон Адлия вазири лавозимида ишлаб келган. Ундан аввал Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари, бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши кураш департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Светлана Ортиқова ҳам кўп йиллар прокуратура тизимида фаолият юритган. Сўнгги бир йил давомида Ортиқова хоним Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб, декабрь ойидаги парламент сайловини уюштиришда бош-қош бўлди.

Светлана Ортиқова Сенатга қайтмоқда, чунки сайлов комиссиясидаги фаолиятидан аввал у бир неча йил давомида Олий Мажлис юқори палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. Ундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон Бош прокуратураси матубот хизмати раҳбари бўлган.

Шу ҳафта бошида президент Ислом Каримов Сенатнинг 16 аъзосини тайинлади. Қолган 84 сенатор Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан олти кишидaн, мaҳaллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари тарафидан 13-14 январь кунлари сайланди.

Сенатнинг аввалги раиси Илгизар Собиров тақдири ҳозирча номаълум қолмоқда. Ўзбекистон конституциясига кўра, Ўзбекистон президенти ўз ваколатларини бажара олмай қолса, Олий Мажлис Сенати раиси давлат раҳбари вазифасини бажариб туради ва шу боис, бу лавозимга муносиб кўрилган Илгизар Собировнинг кейинги тақдири жамоатчиликда қизиқиш уйғотмоқда.

Ваколат муддати беш йилдан иборат Сенат ваколат, асосан, киритилган қонун лойиҳаларини қабул қилишдан иборат. Айни пайтда, Ўзбекистон Президенти 22 январь куни телевидениеда қилган чиқишида Сенатга мамлакатни “дунёга танитиш” вазифасини юклади.

XS
SM
MD
LG