Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:59

Сурия "жиҳодчи"лари масаласи Ўшда муҳокама қилинди


Ўшда 23 январь куни экспертлар, диндорлар ва журналистлар айрим мусулмонларни Сурияга “жиҳодчи”ликка кетишга нима мажбур қилаяпти, деган мавзуда фикр алмашдилар.

Қуръонни ўрганиш маркази директори Дилмурат Ўрўзовнинг айтишича,деярли барча нарсалар ҳусусиятларини тушунтириб бера олган фан бугунги кунда ҳаёт мазмунини англатиб беришга ожизлик қилмоқда. Уламонинг фикрича, ҳаёт мазмунини дин тушунтириб бера олган ва яшашдан мақсад мусулмон учун жаннатга тушишдир.

Аллоҳнинг йўлида шаҳид бўлган одамнинг жаннатга кириш жуда осон, жаннатдаги даражаси эса энг юқори бўлади, деб айтилади. Бу нарса Қуръонда ҳам пайғамбар ҳадсларида ҳам айтилган. Бироқ шаҳидлик нима эканинитушунтириш билан расмий диний ташкилотлар шуғулланмагани боис, бу йўналишдаги саводсизликдан жанггари гуруҳлар ўз мақсадларида фойдаланмоқда.

- Қирғизистонда инисарлар, айнан шу нарсага ишонтирувчи одамлар фаолият олиб бормоқда. Улар одамларни айнан Суриядаги жангларга боришга ишонтиришади. Агар одамлар Исломни фақат китобдан ўқиб ўрганса, ўрганишга қизиқса, барча китобдан ўқиб билиб олар эди. Китобдан маълумот олиш мумкин, ишонч эмас. Уларни ишонтиришмоқда. Уларни шу даражада ишонтирадики, одамлар ўз нарсаларини ташлаб ёки сотиб, бола-чақаси билан кетмоқда. Хатто аёллар ҳам кетмоқда. “Нега? Аёлларга Сурияда нима бор?” деган масала турибди. Улар балки жаннатга тушиш истагида Сурияга кетишаётгандир, бироқ афсуски, тўғри дўзахга тушишади, - дейди Дилмурат Ўрўзов.

Учрашувда иштирок этган милиция подполковниги Ратбек Турусбеков тақиқланган диний гурухларга аъзоликда айбланиб қамалганларнинг 80 фоизи “Хизбут-Таҳрир” ташкилоти аъзоси экани ва шу кунгача уларни жамиятга қайтариш механизми ишлаб чиқилмаганига эътибор қаратди.

-Масалан, Туркияда шундай ташкилотларга аъзо бўлиб қолганларни ота- онаси ва дўстлари орқали чиқарганга ҳаракат қилинар экан. Судланиб кетса ҳам ота-онаси бошқа обрўли одамлар ва имомлар орқали ҳаракат қиларэкан. Қамоқдан бўшагандан кейин ҳам уни жамиятга қайтариш ишлари амалга оширилади. Бизда эса бундай нарса йўқ.Биз мана шундай механизмни ишлаб чиқишимиз шарт. Сурияга кетган аёлларни ҳам авф этиш ва жамиятга қайтариш масаласини кун тартибига киритиш керак,-дейди Ратбек Турусбеков.

Учрашувда иштирок этган болгариялик тадқиқотчи Татьяна ДронзинаСурияга одамлар “жиҳод” орқали пул ишлаш учун кетаябди, деган омил хҳам борлигини, лекин бу охирги омил эканини айтди.

-Менинг изланишларим камбағаллик бу йигит ва қизларнингСурияга кетишида энг асосий фактор бўлмаганини кўрсатди. Сурияга кетганларни икки гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳ, диний эътиқоди ортидан, бунда ҳам тўғри эътиқод билан эмас, бузуқ, нотўғри, радикал эътиқоди ортидан Сурияга кетганлар. Улар “биз у ерга биродар мусулмонларга ёрдам бериш учун кетябмиз”, “биз у ерга Башар Ассад ҳукуматига қарши жанг қилиш учун кетябмиз”, деб ишонадилар. Шу ўринда суриядаги воқеалар дин билан боғлиқми ёки сисат биланми, деган масалада ўйланишимиз керак. Иккинчи гуруҳдагилар эса “Мен адолат учун курашмоқчиман, мен ожизларни, аёлларни, болаларни ва бошқаларни ҳимоя қилмоқчиман, мен ўз тақдиримни ўз қўлимга олмоқчиман”, каби сабабларни айтишади. Янги, адолатлидавлат тузиш бу жуда катта ижтимоий идеал. Мен аминманки, Сурияга кетганларнинг кўпчилиги рамантика ортидан шаҳид бўлиш, Аллоҳнинг йўлида бўлиш ниятида мана шундай “жиҳод”га отланишган, деб ўйлайман, - дейди Татьяна Дронзина.

Унинг фикрича, айни пайтда“Исломий давлат” гуруҳи Марказий Осиёга тўғридан тўғри таҳдид солаётгани йўқ, Чунки Сурияда ҳозир иқтисодий қийин вазият юзага келган.

XS
SM
MD
LG