Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:34

Олмалиқлик Гулчеҳра: Бўлар энди, президентимиз чиқсин пенсияга, дамини олсин...


Гулчеҳра исмли ўзбекистонлик аёл Ўзбекистон Конституциясига кўра¸ бир шахснинг икки муддатдан ортиқ президент бўлишга ҳаққи йўқлиги ва бу қоидани бузган Каримов ўз ўрнини белида қуввати борига бўшатиб бериши кераклигини айтади.

- Яна сайлов, яна сайлов. Энди товба қилдиму, наҳанглик ҳам бунча бўлмайди-да. Айтишади - Каримов бизни отамиз. Эпласа оталик қилсин. Бобой ёшига етиб қолди, бўлар энди, чиқсин пенсияга, нафақа ёшидан ўн беш йил ўтиб кетди, дамини олсин, белида куч-қуввати, мадори, ишлашга шижоати борига бўшатиб берсин, - дейди Гулчеҳра.

15 январь куни Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Ислом Каримов 29 мартга белгиланган президентлик сайловида бу лавозимга кўрсатилган илк номзод бўлди. Унинг номзоди яна Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилди.

23 январь куни Ўзбекистон Олий Мажлис сенати ва қонунчилик палатаси мажлисида сўзлаган нутқида эса жаноб Каримов керак бўлса яна 25 йил ишлаб беришга шаъма қилди.

- Бир йилда бўлмайдиган ишларни беш йилда, беш йилда бўлмайдиган ишларни ўн йилда, йигирма беш йилда ҳаммасини жой-жойига қўйишимиз, мен ўзимни бурчим деб биламан, - деди Каримов.

Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳрида яшовчи Гулчеҳра президент Ислом Каримов 25 йил ичида ўзбекистонликларни “кафангадо қилиб қўйган“ини айтади.

- Бизни ўзбекни пули қаерга кетаяпти. Олмалиқда яшайман. Бизни Олмалиқда тилла кони бор. Ҳар ойнинг ўттизинчи ёки ўттиз биринчи числоси ўнта-ўн бешта машина сопровождения билан Олмалиқдан мелиса автоматчилари қўриқловида тилла кетади. Қаёққа кетаяпти ўша тиллалар? 23 йил олдин қўлида иккита ғишт тиллани кўтариб Каримов ваъда берган: "Ўзбекистонни ҳар бир оиласида шунақа тилла бўлади", деб. Кафангадо қилиб қўйди-ку. Ўзбекистоннинг фуқароси бели бутуни қолмади, Россия билан Қозоғистонда мардикор. Ками Дубайда, у ёғи Туркияда бу ёғи Кореяда. Токайгача чидаймиз, - дейди Гулчеҳра.

Олмалиқлик Гулчеҳра билан суҳбат:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:16 0:00
Бевосита линк

29 март куни ўзбекистонликлар келаси 5 йил давомида мамлакатни бошқариш ваколатини оладиган шахсни президентликка сайлайди.

Сайловда Каримов билан бирга яна уч номзод беллашади. Номзодларнинг биронтаси ҳам жорий ҳукумат сиёсатидан фарқ қиладиган қарашга эга эмас. Уларни биронтаси ҳам ўзини ҳукуматга мухолиф деб ҳисобламайди.

XS
SM
MD
LG