Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:25

Хайрулла Ҳамидов: Яқин орада журналистик фаолиятга киришаман


Хайрулла Ҳамидов қариндошлар даврасида
Хайрулла Ҳамидов қариндошлар даврасида

11 февраль куни озодликка чиқарилган 40 яшар таниқли диний воиз ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов 12 февраль куни Озодлик мухбири Абдулла Искандар билан батафсил суҳбатлашди.

20 дақиқалик суҳбат мобайнида Хайрулла Ҳамидов 5 йиллик қамоқдан кейин илк бор ўз уйида ухлаб Озодлик неъматидан баҳра олганлигини таъкидлади.

Суҳбатдош ўзининг озод бўлишига ҳисса қўшган барча мухлисларига миннатдорчилик билдирди ва беш йил қамоқ мобайнида чиқарган сабоқларини баëн қилди.

Озодлик билан суҳбатда Ҳамидов Ўзбекистон Конституцияси 22 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистияга асосан озодликка чиқарилганини айтди.

Хайрулла Ҳамидов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:39 0:00
Бевосита линк

2010 йилнинг 21 январь куни ҳибсга олинган Хайрулла Ҳамидов ўша йилнинг 27 май куни Тошкент вилоят Жиноят ишлари бўйича суди ҳукми билан "Жиҳодчилар" диний-экстремистик гуруҳига алоқадорликда айбдор, деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Хайрулла Ҳамидовнинг қамалишини қатор халқаро ташкилотлар, жумладан, Ҳюман Райтс Уотч, Халқаро Амнистия каби ташкилотлар кескин қоралаган ва унинг озодликка чиқарилишини сўраб келаëтган эди.

XS
SM
MD
LG