Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:54

Долларнинг қимматлаши Тошкент бозорларидаги нархни оширди


Россия рублининг қадрсизланиши ва Ўзбекистонга АҚШ доллари оқимининг кескин камайгани Тошкент бозорларида нарх-наво кўтарилишига сабаб бўлди. Тошкентдаги мобил мухбиримиз пойтахт бозорларини айбланиб, бугунги кундаги нарх-наво билан танишди.

Нарх-наво ошаяпти

Сўнги вақтларда АҚШ валютасининг ўзбек сўмига бўлган нисбатининг тинимсиз ошиб бориши, хориждан келтирилаётган истеъмол товарлари нархига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда.

Хусусан, ёш болалар емаги 20- 30%, хўжалик моллари 15-20% ва тозалаш маҳсулотлари нархи ўртача 25% кўтарилган.

- Ёш боламиз бор, шунга тагликлар оламиз российский ёки турецкисини. Аввал бир почкаси 27 000 – 28 000 сўм эди, ҳозир эса 36 000 сўм бўлди, кашасиям ошган 38 000 сўм бўлди,– дейди ўзини Дониёр деб таништирган харидорлардан бири.

Сабзи арзонлади, пиёз эса ҳамон қиммат

Ўзбекларнинг севимли таоми бўлмиш паловни тайёрлаш учун керак бўлган икки маҳсулот: сабзи ва пиёз бозорда турли нархларда.

Сотувчи Рахима опа фикрига кўра, бу мавсум билан боғлиқ:

- Сариқ ва қизил сабзилар килосига 1000 – 1200 сўм сотаяпмиз. Пиёз эса 2000 – 2200 сўм. Мавсум шунақа, қишку ҳозир, пиёз тортилади қишда. Лекин қишда ош ҳам кўп ейилади, шунга яхши сотаяпти,- дейди Раҳима опа.

Харидоргир тузламалар

Иссиқхоналарда етиштирилаётган янги помидор-бодринглар расталарни тўлдириб турсада, харидор кўпроқ уларнинг тузланган турларига қизиқмоқда.

Ҳозирда тузламалар мавсуми авжига чиққан. Бир килограм помидор учун 4000 – 5000 сўрашмоқда, бодринг ҳам шу нарх.

Карамлар 2000 – 3000 сўмдан сотилмоқда. Сотувчиларнинг қўл-қўлига тегмаяпти.

Қуйида Тошкент бозорларини айланган Озодликнинг мобил мухбирининг нарх-наво ҳақидаги маълумоти билан танишасиз:

XS
SM
MD
LG