Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:29

16 февраль портлашлари репрессияларга йўл очган эди


Каримов 1999 йилнинг 16 февралида
Каримов 1999 йилнинг 16 февралида

Бундан 16 йил бурун 1999 йилнинг 16 февралида Тошкентнинг беш жойида 45 дақиқа ичида бешта портлаш юз берди. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор рўй берган портлашлар мамлакатда тинимсиз давом этаëтган репрессияларга доялик қилди.

Шу куни Вазирлар Маҳкамаси биносида 1998 йил якунларига бағишланган йиғилиш бўлиши керак эди. Биринчи портлаш президент Ислом Каримовнинг келишига 10 дақиқа қолганда – соат 10.45да ҳукумат биноси олдида бўлди.

Шундан сўнг Ички ишлар вазирлиги, Миллий банк, ўшандаги “Искра” кинотеатри олдида, Яккасарой туманидаги ҳовлида портлаш юз берди. Мамлакат расмийлари баёнотига кўра, портлашлар оқибатида 16 одам нобуд бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳатланди.

Ҳодиса содир бўлган куниёқ, аввалига президент Каримов, кейин эса Ўзбекистон Ички ишлар вазири Зокир Алматов ва Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Рустам Иноятовлар телевидениеда чиқиш қилиб, портлашларни қўлига қурол олган радикал диндорларнинг террор ҳужуми, дея атаб, воқеага дарҳол баҳо берган ва айбдорларни ҳам айтиб улгурган эди.


Шайтанатни бўлган хабар

1999 йил 16 февралида ўзбекистонликлар "Шайтанат" видеофильмининг янги қисмини томоша қилишаëтганида, бирдан фильм тўхтатилиб экранда Ўзбекистон ТВси сухандони Даврон Зуннунов пайдо бўлди.

ЎзТВда 16 феврал портлаши ҳақидаги хабар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00

- Ҳурматли томошабин ўртоқлар. Дастуримизни кутилмаган хабар билан тўхтатамиз. Бугун мамлакатимиз пойтахти Тошкентда кутилмаган фавқулодда ҳодиса содир бўлди, дея гап бошлади Даврон Зуннунов.

Сухандон қўлидаги қоғозга қараб-қараб, бундан 20 дақиқа олдин президент Каримов жонига қасд қилингани, аммо президентнинг соғу саломат эканини билдирди.

- Пойтахт меҳнаткашлари осойишта кундалик юмушларини давом эттираëтган бир пайтда кундуз соат 11 ларга яқин шаҳарнинг тўрт жойида портлаш содир бўлди. Дастлаб ИИВ биноси ëнида, ундан сўнг Искра кинотеатр биноси ëнида, сал ўтмай республика Вазирлар Маҳкамаси биносида, ундан сўнг Миллий банк биноси атрофида портлаш содир бўлди. Портлаш оқибатида бир неча машиналар ëниб кетган. Шаҳардаги айрим биноларга зарар етказилган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳам бор. Бундай ҳодиса мамлакатимиз мустақиллигини кўра олмаëтган экстремистик кучларни иши эканлиги барчамизга аëндир. Бу ëвузлик тагидаги энг асосий мақсадлардан бири мамлакатимиз президенти Ислом Каримовга, унинг ҳаëтига тажовуз эканлиги ҳам жуда аëндир. Чунки соат 11 да Вазирлар Маҳкамасида республика ҳукуматининг 1998 йил якунларига бағишланган мажлис бошланиши, унда президентимиз иштирок этиши керак эди. Энг муҳими ҳукумат аъзолари, президентимиз ва ... (сухандон шу ўринда қоқилади) соғ ва саломат. Соат 11 га мўлжалланган мажлис соат 13 да, яъни ҳозир республика Олий Мажлис биносида кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилмоқда. Биз бўлиб ўтган тафсилотларни сиз азиз ватандошларимизга етказиб турамиз. Ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Воқеани содир этган барча ëвуз кучлар аниқланади ва тегишли жазосини олади,- дея қоғозда ëзилган матнга якун яасади Даврон Зуннунов.

Сухандон ўқиган матн воқеадан 20 дақиқа ўтиб ҳозирланган ҳужжатга ўхшамас эди. Матн кўпроқ илгаридан ҳозирланган айблов ҳужжатини эслатар эди.

Ўзбекистон ҳукумати ўзбек дунëвий ва диний мухолифатини портлашларда ўша куннинг ўзидаëқ айблаб чиқди.

Қўлга олинган "террорчилар" ҳам портлашни Муҳаммад Солиҳ уюштирди деган версияни илгари сурди. Ана шундай “гувоҳ”лардан бири Зайниддин Асқаров кейинчалик потрлашларни ҳукумат уюштиргани ва бу ишга Муҳаммад Солиҳнинг сира алоқаси йўқлигини билдирди.

- Ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб, Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шунинг ролини ўйнаб берадиган бўлсанг, ҳаммаси авф бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан, дегани учун Аллоҳ шоҳидки, ман ўзимни қутқариш учун эмас, ана шуларни қутқариш учун ман шу нарсага мажбур бўлганман ўша вақтда. Лекин булар чиқарганиям йўқ, уларга "вышка" (отув ҳукми-таҳр.) берворди. "Вышка" берворишининг сабаби, улар сирни биларди. Сирни билишлиги учун уларни йўқ қилиб юборди. Лекин улар бизга айтиб ўтиб кетган эди ҳаммасини, шундай-шундай-шундай бўлган деб. Шунинг учун сизларнинг радиостанциянглар орқали аввало "Эрк" партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтда унга туҳмат қилганмиз, ҳақиқатдан мажбуран туҳмат қилганмиз ва Тоҳир Йўлдошевларнинг қилмаган ишларини қилди деб айтганмиз. Ўзимиз Ўзбекистон халқининг олдида гуноҳкормизки, чиқиб 16 феврални баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб қолиб, рол ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз.

Муҳаммад Солиҳнинг - Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунё-ю охиратда - умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо беришда ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг берган ваъдаларига ишонганлигимизнинг натижаси холос. Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетаверамиз,- деган эди Зайниддин Асқаров.

Зайниддин Асқаров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:41:02 0:00
Бевосита линк

Зайниддин Асқаров 2010 йил октябр ойида қамоқда вафот этди. Жасадини яқинларига қайтиб берган қамоқхона расмийлар Асқаровнинг ўлимига "юрак ҳуружи" сабаб бўлганини айтишган эди.

Февраль портлашларидан кейин Зайниддин Асқаровни Ўзбекистонга депортация қилган Туркия 2010 йилда мамлакат судининг мазкур қарорини ноқонуний дея топган. Туркия томонидан белгиланган ва Ўзбекистон банкларидан бирига юборган 5 минг евро миқдоридаги товон пулини Асқровнинг яқинлари олишдан бош тортди.

XS
SM
MD
LG