Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:17

Таниқли ТВ сухандонининг қотили ушлангани айтилмоқда


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот ҳизмати таниқли суҳандон Раҳматилла Мирзаевни ўлдирганликда гумонланаётган 21 ёшли зангиоталик йигит қўлга олинганини тасдиқлади. 61 ёшли Раҳматилла Мирзаев 2 мартга ўтар кечаси Зангиота тумани Чиғатой-Оқтепа маҳалласидаги уйида пичоқлаб ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Зангиота туманининг Чувалчи қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи гумонланувчи сўроқ қилинмоқда.

Қотиллик нима мақсадда амалга оширилгани ҳозирча маълум эмас.

Раҳматилла Мирзаевнинг жасади 2 март куни эрталаб “ўз уйи ёнида топилди”, деб хабар берган эди Озодлик манбаълари.

Айни пайтда ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишларига алоқадор манбага таяниб Kun.uz веб саҳифасининг маълум қилишича, таниқли дикторни "ўлдиришда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган".

"Маълум қилишларича, Раҳматилла Мирзаевнинг жонига айнан унинг ўз уйида қасд қилинган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қотилликда гумон қилиниб Раҳматилла Мирзаевнинг фарзандининг дўсти ҳибсга олинган," - дея хабар беради Kun.uz.

Раҳматилла Мирзаев 2 март куни аср намозидан кейин дафн қилинди.
Раҳматилла Мирзаев 2 март куни аср намозидан кейин дафн қилинди.

Яқинларига кўра, 60 ёшли сухандон кеча аср намозидан кейин тупроққа қўйилган.

Раҳматилла Мирзаевнинг ҳамкасби - яна бир таниқли диктор Муслимбек Йўлдошев ҳам Facebook тармоғидаги саҳифасида ҳамкасби қотиллик қурбони бўлгани ҳақида хабар қолдирди.

Номаълум шахслар томондан ўлдирилган бу машҳур дикторни таниганлар, уларнинг ҳақларига дуо деб қўярсизлар деган умид билан, ҳамкасблари номидан...” – деб ёзди Муслимбек Йўлдошев.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон Раҳматилла Мирзаев давлат телевидениесида 40 йилга яқин ишлади.

Diktor.uz сайтида берилган маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 22 сентябрида 60 ёшни қаршилаган Раҳматилла Мирзаевнинг уч фарзанди ва бир набираси бор.

XS
SM
MD
LG