Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:09

OzodNazar: Шайхдан кейин бўшаб қолган ўринга лойиқ арбоб борми?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафоти нафақат кун, ой ёки йилнинг, балки бутун бошли бир Даврнинг воқеаси бўлди.

Шайхнинг дафн маросимида иштирок этган тингловчиларимиздан бири ўз таассуротларини баён қилар экан, жумладан мана бундай ёзди:

“Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг бемаврид ўлимидан Ўзбекистон мусулмонлари чақмоқ ургандек карахт бўлиб қолгани рост. Буни ижтимоий тармоқлардаги сон-саноқсиз арзи ҳоллардан ҳам билиш мумкин. Биров “Ҳазратнинг ўлганига ишонмайман!” дея ҳайқирди. Биров “Баъзида одам ҳақиқат ёлғон бўлиб чиқишини орзу қилиб қолар экан” дея надоматлар чекди. “Қўллар ишга, тиллар сўзга бормай қолди-ку! Отасидан айрилган етим болалардекмиз бугун!” дея нола чекди яна биров.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзбек жамиятидаги ўрнига оид ҳамда сарлавҳага чиқарилган саволни OzodNazarнинг бугунги меҳмонлари: публицист Шароф Убайдуллаев (Тошкент) ва Камолиддин Рабимов (Париж)ларга бердик.

(Эшиттириш давомида Шароф Убайдуллаев "90-йиллар бошида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Олий Кенгашда қилган ва шу пайтгача ҳеч қаерда тилга олинмаган чиқиш ва ундан кейин бошланган тўқнашув ҳақида" ҳам айтиб бердики, у ҳикояни эртага алоҳида эълон қиламиз (бугунги суҳбат охирроғида ўша тўқнашув билан боғлиқ баъзи тафсилотлар тилга олинган).

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:21:07 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG