Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:09

OzodNazar: “Ўзбекистон газини сотиб, тезак ёқадиган дунёдаги ягона давлатдир”


Остона шаҳридаги Евроосиё университети доценти, асли ўзбекистонлик иқтисодчи олим Сапарбой Жубаев сарлавҳага чиқарганимиз фикри давомида мана бундай деди: “Газни экспорт қилиш ҳисобига тушадиган валютани катта амалдорларнинг шахсий манфаати учун ишлатиш нотўғри ишдир”.

Сапарбой Жубаев билан газдан узилаётган ўзбек қишлоқлари мавзуидан ташқари икки хушхабар ҳам муҳокама қилинди:

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси 16 март куни Брянскдаги автоҳалокатда нобуд бўлган ўзбек фуқаролари жасадларини ватанига юбориш билан боғлиқ барча ҳаражатларни ўз зиммасига оладиган бўлди.

Ўзбекистон аҳолиси, Давлат статистика қўмитаси эълон қилган маълумотларга қараганда, 31 млн. кишидан ортди, ўтган йили мамлакат аҳолиси 532,7 минг кишига кўпайган...

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:50 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG