Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:26

Россияда ишлаётган муҳожирлар шикоятлари кўпаймоқда


Сўнгги пайтларда Россиянинг турли минтақаларидан Озодликка турли арзлар билан мурожаат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони кўпайиб бормоқда. Уларнинг бир қисми Ўзбекистонга кетаётганида автобусдан тушириб қолдирилгани ва депортация лагерида ушлаб турилганидан гапирса, бошқалари иш берувчидан меҳнат ҳақини оломаётгани ва полиция бедодлигидан шикоят қилмоқда. Озодлик келиб тушаётган шикоятларнинг айримлари тўғрисида сўзлаб бермоқчи.

Сўнгги пайтларда Озодлик таҳририятига Россиянинг турли минталақаларидан келиб тушаётган арз-шикоятларни бир неча турга ажратса бўлади. Булардан энг кўпи – депортация марказларида, кўпинча номаълум сабабларга кўра, ойлаб ва ҳатто йиллаб ётган ўзбек-тожик муҳожирларидандир.

“Мени депортация қилишмаяпти”

WhatsApp тармоғи орқали Озодликка хат йўллаган Зафар Россиянинг Новосибирск шаҳридаги депортация марказида 2 ойдан буён ушлаб турилганини ёзибди.

“”Новосибирск шаҳрида 2 ойдан бери депортация муассасасида ўтирибман. Менга ўхшаганлар жуда ҳам кўп. Ўзбекистон консули негадир бизларни бу ердан кетишимизга ёрдам қилмаяпти. Маслаҳат беринг”, деб ёзади Зафар.

Автобусда Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган ўзбеклар
Автобусда Россиядан Ўзбекистонга қайтаётган ўзбеклар

Воронеждан келиб тушган хабар муаллифлари эса Ўзбекистонга чиқиб кетаётганида автобусдан туширилиб, депортация лагерига олиб кетилганларини ёзган. Озодликка марказда ётган бир гуруҳ мигрантлар номидан бу ҳақда гапирган мухлисимиз ёрдам сўраб мурожаат қилди:

- 12 март куни соат 4ларда Москвадан Тошкентга автобус йўл олди. Владимирский областига келганимизда ДПС ходимлари тўхтатди, автобусни кўрди, ичида 90дан ошиқ одам борлиги учун бизни ФМСга топширди. УФМС шу 90дан ошиқ одамга 2 минг рублдан штраф солди. 17 одамни эса уйга кетаётган жойида спецприёмникка олиб кетди. Орасида учта “возврашчение на Родину” ҳужжати борларни ҳам депорт қилиб, спецприёмникка тиқди. Бу учта уйга қайтиш сертификати борларники 2, 4 ва 8 кунлари муҳлати тугайди. Агар у мабодо тугаб қолса – паспортни қайтадан қилиш керак экан. Биз эса мана шу ерда 5-6 ойга қолиб кетар эканмиз шу ерда. Биз уйга кетятувдик – нима сабабдан бундай қилди, билмаймиз,- дейди лагерда ётган муҳожир йигит.

Воронежда депортация кутаётган мухожирлардан келган хабар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:51 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистонлик бу муҳожирлар кийим-кечак ва бошқа зарурий нарсаларини бошқа йўловчилар ёрдамида Ўзбекистонга юборганини гапирди.

Воронежда қамалиб қолганлар
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:18 0:00

Айни шикоят билан Ростон-Дон шаҳрининг Новочеркасский туманидан 150 нафар муҳожир мурожаат қилди. Улар “уч ой муҳлат ўтмасдан Россияга кириб келганимиз учун депортация қилгани” ва “билетни ўзимиз оламиз десак ҳам қўйиб юбормаяпти”, деб ёзибди.

“Ярим йиллик ойлигимни беришмаяпти”

Россияда оғир аҳволда қолган меҳнат муҳожирларининг иккинчи гуруҳига иш ҳақини ололмаётганлар киради.

Воронеждаги депортация маркази
Воронеждаги депортация маркази

Бу гуруҳ вакиллари айниқса Россияга нисбатан халқаро санкциялар жорий қилингандан бери бошланиб кетган иқтисодий ва сиёсий инқироз давридан буён кўпайиб қолгани эътиборга сазовор.

Москвада автомобил салонларидан бирида ишлаб келган Темур икки рақобатчи фирманинг жанжали қўрбони бўлганини гапириб берди.

- “Авилон” савдо ташкилотига бизнинг “ТРГ” фирмамиз ўрнига тендерни бошқа фирма ютиб, жойлашди. Биз ҳозир ишсиз ўтирибмиз. 45 кунлик ойлигимизни беришмаяпти. Эртага-индинга, деб чўзиб келяпти. Янги фирма ишга чақиряпти. Агар биз унга борадиган бўлсак, ойлигингизни бермаймиз, деяпти эски фирма. 90 яқин одам ишлардик, ишсиз қолди. Шулардан 50 фоизи Ўзбекистон фуқаролари,- дейди ишчиз ўтирганини гапирган Темур.

Темур билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:13 0:00
Бевосита линк

Подмосковьеда ишлаган 24 ёшли Камолбек эса 4,5 ойлик маошини ололмаётганидан гапирди. У ишлаётган ташкилот солиқдан қочиш учун бир неча маротаба ўз номини ўзгартирганини айтади.

Москвадаги ҳаммол муҳожирлар
Москвадаги ҳаммол муҳожирлар

- Март ойи билан ҳисоблаганда 4,5 ой ишлаган пулимиз қолиб кетди. Лукино деган жойида офиси бор Россия фуқаролигини олган армани начальнигимиз “Бермаймиз!”, деди. Сизлардан ёрдам сўраб мурожаат қилятувдим – ёрдам бера оласизларми? У ерда 100тача бола бор эди, ҳаммаси кетворди улар. Мен ўзим электромонтажник. 4 ойга 26 мингдан 100 минг рублча бериши керак эди. Эшитишимизча, налогдан қочиб шундай қилган у. Бу ерда кўпчилик осонгина фирмани очиб-ёпар экан,- дейди Камолбек.

Камолбек билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00
Бевосита линк

Россиянинг кўплаб ҳудудларида иқтисодий инқироз туфайли кўплаб ташкилотлар ва қурилиш фирмалари ҳам оғир аҳволда қолмоқда.

Буларнинг аксари айнан муҳожирларга иш ҳақини бермаслик ҳисобига ўз муаммоларини ечаётганини таъкидламоқда мутахассислар.

“Нега полиция қўполлик қилади?”

Россия кенгликларида қийинчиликларга дучор бўлаётган муҳожирларнинг яна бир гуруҳи маҳаллий полиция ва назорат идоралари бедодлигидан шикоят қилмоқда.

Красноярскда ҳайдовчилик қилаётган Шоҳруҳ ҳужжатлари жойида бўлишига қарамасдан бир кун полиция бўлимида ўтириб чиққанини Озодликка гапиради.

Йўл полицияси муҳожирларни текширмоқда
Йўл полицияси муҳожирларни текширмоқда

- Иш жойимизга ФМС ходимлари келиб, итга муомала қилгандек муомала қилувди. Биз Красноярскдан. “Мошинага чиқамиз, ҳеч бўлмаса кийиниб олайлик. Иш кийимида бундай аҳволда бормаймизу ишхонанга”, десак, “Чиқ, чиқ”, деб 26 кишилик ПАЗикка 45 кишини босди. Улар беҳурматлик қилгани учун сизларга мурожаат қилдик. Документ текшириш экан – ҳозирда Россия нолегалларни ҳайдаяптию. Ҳужжатларимиз жойида эканини кўрсатдик. Қўйворди, лекин кечгача ФМСни идорасида ушлаб ўтиради. Ўзлари нон-пон олиб ўтишади, бу ердагиларни ўйламайди,ҳатто сув ҳам проблема бўлади. Буларни кўриб, мен ўйладим: шунча одам мусофирчиликда юрибди. Ундан кўра ўзимизни юртда тинч бўлса... қани эди. Раҳбарларимиз яхши бўлса, бундай аҳвол бўлмасмиди,- дея афсусланади Шоҳруҳ.

Шоҳруҳ билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:01 0:00
Бевосита линк

Россиядаги меҳнат муҳожирларидан келиб тушаётган арз-шикоятларда ноҳақ суд-тергов ҳамда полиция ходимларининг муносабатлари, ишга рухсатномаларни расмийлаштириш, Россиядаги кирди-чиқди масалалари, тиббий суғурта ва миллатчилик масалалари ҳам кўп учрайди.

Айни пайтда, Россия ФМС раҳбари Константин Ромодановский мамлакатга кириш тақиқланган хорижликлар сони 1 миллион 250 мингдан ошганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG