Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:20

Сайлов куни Наманганнинг Чуст шаҳрида икки қаватлик бино портлади


Ўзбекистонда президент сайлови куни Чуст шаҳрида рўй берган портлаш кейинги икки кун ичида содир бўлган бу каби иккинчи ҳодисадир.
Ўзбекистонда президент сайлови куни Чуст шаҳрида рўй берган портлаш кейинги икки кун ичида содир бўлган бу каби иккинчи ҳодисадир.

29 март куни Наманган вилояти Чуст шаҳрида икки қаватлик бинода газ портлаши оқибатида камида бир одам нобуд бўлди, уч киши жароҳатланди. Озодлик манбаларига кўра, портлаш натижасида турар жой биносининг бир қисми вайрон бўлган. Ўзбекистонда табиий газ тақчиллиги авж олгани боис бундай воқеалар тез-тез содир бўлмоқда.

Озодликнинг Намангандаги манбаларига кўра, 29 март куни эрталабки соат 11ларда рўй берган портлаш икки қаватлик турар жой биносининг бир қисмини ўпириб туширган.

“Воқеа жойда бир хонадон эгаси ҳалок бўлди. Уч киши жароҳатланди ва касалхонага олиб кетилди. Портлаш Чуст шаҳар, Чустий кўчаси 81-уй, 15-хонадонда рўй берди. Портлаш икки қаватлик бинонинг охирги подъездида, биринчи қаватда бўлгани учун иккинчи қават ҳам қулаган”, дейди манба.

Унинг айтишича, воқеа жойга ҳуқуқ-тартибот идоралари етиб борган ва ҳудудни қуршаб олган.

Ўзбекистонда президент сайлови куни Чуст шаҳрида рўй берган портлаш кейинги икки кун ичида содир бўлган бу каби иккинчи ҳодисадир.

28 март куни тушлик пайтида Самарқанд шаҳар темир йўл вокзалидаги хусусий ошхонада газ портлаши оқибатида хўррандаларнинг бир неча нафари оғир тан жароҳати олди.

Ундан аввалроқ эса, 12 март куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманининг Чандир қишлоғида истиқомат қилган Ҳазратовлар оиласининг уч аъзоси – ота ва унинг икки қизи газ портлашидан нобуд бўлган эди.

Ўзбекистонда кейинги йилларда табиий газ тақчиллиги авж олиши оқибатида бу каби фалокатлар тез-тез учрайдиган бўлиб қолди. Бундан ташқари газ тақчиллиги боис аҳолининг катта қисми газ етказиш тизимидан узилаётгани боис газ баллонларидан фойдаланувчи хонадонлар ҳам кўпаймоқда. Лекин аҳолига тақдим этилган газ баллонларининг сифатсизлиги бу каби фожиалар сонининг ортишига ҳисса қўшмоқда.

XS
SM
MD
LG