Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:47

Қамчиқ довонидаги автоҳалокатда 11 киши нобуд бўлди


9 апрель куни Қамчиқ довонида юк машинасининг Nexia ва Lacetti автомобиллари билан тўқнашиб кетиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Манбаларга кўра¸ тепадан тушиб келаётган юк машинаси 2та автомобилга урилган ва воқеа жойида учта машинанинг ҳайдовчиси ва 10 йўловчи ҳаётдан кўз юмган.

Воқеа пайшанба куни Тошкентдан Фарғона водийсига элтувчи Қамчиқ довонининг Наманган вилояти ҳудудида содир бўлган.

Воқеа гувоҳларига асосланиб хабар қилган маҳаллий матбуот маълумотига кўра, "Man" русумли юк машинаси тоғ йўлидан пастга тушаётган пайти Nexia ва Lacetti енгил автомашиналарига келиб урилган.

Тўқнашув оқибатида жами 11 киши воқеа жойининг ўзида ҳаёт билан видолашган.

Манбаларга кўра, Nexia ва Lacetti автомобилларида ҳайдовчидан ташқари тўрттадан йўловчи бўлган. Уларнинг барчаси ҳалокатда ўлган. Шунингдек, юк машина ҳайдовчиси ҳам вафот этган.

Мазкур воқеа бўйича Наманган вилоят милицияси жиноят иши очгани ва тергов олиб борилаётгани хабар қилинди.

Қамчиқ довонидаги Озодликка маълум аввалги ҳалокат ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлган эди.

2012 йилнинг августида ҳам Қамчиқ довонида цемент ортган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида 7 киши нобуд бўлди, ўндан ортиқ одам жароҳатланган эди.

XS
SM
MD
LG