Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:50

BahsOnline: “Сотқин” фильми кўришга арзийдими-йўқми?


BahsOnline дастурининг навбатдаги сонида февралда тақдим қилинган ва ижтимоий тармоқларда кескин баҳс уйғотган “Сотқин” фильми устида мунозара бўлади. Баҳсимизга қўшилмоқчи бўлсангиз, 15 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзилларига боғланинг!

Икки ой муқаддам Ўзбекистон кинотеатрларида намойишга қўйилган “Сотқин” бадиий фильми ижтимоий тармоқларда кескин баҳсларни уйғотди.

Кузатувчилар фикрича, “Сотқин” сўнгги йилларда суратга олинган энг зиддиятли фильмлардан биридир.

Киноcценарист Рихсивой Муҳаммаджонов ва кинорежиссёр Рустам Саъдиев ҳамкорлиги маҳсули бўлган ушбу фильм Ўзбекистонда диний экстремизм ва терроризмга қарши кенг кўламли ташвиқотнинг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.

“Сотқин” фильмида эътиқодда адашиб қолган "Сарвар" исмли бир шахснинг қисмати ва изтироблари ҳикоя қилинади.

BahsOnline: “Сотқин” фильми кўришга арзийдими-йўқми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:02 0:00
Бевосита линк

Кинорежиссёр Рустам Сагдиевнинг айтишича, фильм тақдимотидан аввал видеоқароқчилар томонидан ўғирланиб, дўконларга сотувга чиқарилган. Дарвоқе, фильмни Youtube порталида ўн кун ичида 250 мингга яқин интернет фойдаланувчиси томоша қилди.

Хўш, жамоатчиликда кескин баҳс уйғотган "Сотқин" фильми кўришга арзийдими-йўқми?

BahsOnline эшиттиришининг навбатдаги сонида айни саволга жавоб изланади.

Унда фильм ижодкорлари, жумладан, киноcценарист Рихсивой Муҳаммаджонов, кинорежиссёр Рустам Саъдиевлар ҳамда фильм танқидчилари иштирок этадилар.

Баҳсимизга қўшилмоқчи бўлсангиз, 15 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:00да OzodOvoz, OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзилларига боғланинг!

XS
SM
MD
LG