Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:02

Наргиза Зокированинг баëноти ҳақоратми ëки сўз эркинлиги?


Uzbekistan - Nargiz Zakirova
Uzbekistan - Nargiz Zakirova

Шу кунларда Россия шоу-дунëсида номи чиққан Наргиза Зокирова, ижтимоий тармоқларда ўз шаънига ёзилган ҳақорат муаллифларига жавобан, Ўзбекистонни жаҳаннамга тенглаштирди. Бу ҳақда у Instagram саҳифасида хабар қолдирди.

Зокирова бутун вужуди билан Ўзбекистондан воз кечганини ортиқча ҳиссий жумлалар билан ифода қилди.

Қуйида қўшиқчи баёноти таржимаси:

Безор бўлмадингизми, а?? Тинч қўйинглар энди, сизга ўхшаганлардан қочиб чиққанимга аллақачон 20 йилдан кўпроқ бўлди, айнан Ўзбекистон номли жаҳаннамдан қочиб чиққанман! Бугун ҳам у ерда яшаётган ўз яқинларим зарарига бўлса ҳам! Мен уларни кўрмайман, уларни телбалардек соғинаман, аммо сиздай жирканч, разил жаҳолатпараст ва риёкорлар туфайли, мен ватанни тарк этишга мажбур бўлгандим! Нафақат мен, балки бутун машҳур сулолам қадрига етмаган, аксинча ҳар томонлама камситган ва ўзининг аянчли даражасига туширган ватанни! Бу сулолани сиз том маънода ерга кўмиш ўрнига, қадрига етишингиз керак эди! Мен бобом, бувим, тоғаларим, онам, отам Ўзбекистон маданиятини ривожлантиришга беқиёс ҳисса қўшганидан фахрланаман! Мен ўз насабим билан фахрланаман!!! Ва билишингизни истардимки, қанчалар тубан ва дағал янгарамасин, сиз каби каби менинг шарафимга жирканч ва қабиҳ изоҳлар ёзиш учун тили лаънатга борган ҳаромзодалардан ниҳоятда уяламан, мен Ўзбекистонни нафақат истамайман, балки таг-туги билан ўз ҳаётимдан суғуриб ташлайман! Мен асли СИЗНИНГ, ҳа айнан СИЗНИНГ республикангиздан эканимни унутинг! Мен СИЗДАН эмасман! На диним, на кўринишим, на руҳим ва на қалбим билан ҳеч қачон сиздан эмасдим! Мен эркин одамман! Менинг ватаним - АҚШ, Россия, Доғистон, Ҳиндистон, Хитой... Нима бўлса бўлсин, фақат СИЗ эмас! Мени ва оиламни тинч қўйинглар, ўтинаман!!! Ва худо ҳаққи менинг саҳифамдан, ўзингиз айтмоқчи "шайтондан" узоқроқ кетинг! Бу ерда сизга жой йўқ "диндорлар"!

Ўзбекистон мусиқа дунëсидаги энг машхур сулола вакиласининг бу гапидан кейин ижтимоий тармоқлар ларзага келиб, кўпчилик ўзбек юзерлар ўзларини ҳақоратлангандек ҳис қилди.

Улар Наргиза Зокированинг тақир бошини "чизмачилик дафтари", ўзини эса "шайтони-лаин"га тенглаштиришди.

BahsOnline: Наргиз Зокированинг Инстаграмдаги чиқиши сўз эркинлигими ёки ҳақорат? Нима дейсиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:43 0:00
Бевосита линк

Хўш, Наргиза Зокированинг баëноти ҳақоратми ëки сўз эркинлиги? Озодликнинг Bahs-online дастурида айни саволга жавоб излаймиз.

Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз 29 апрель, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

“Ялла” ансамбли солисти Фаррух Зокировнинг синглиси Луиза Зокирова мусиқачи Пўлат Сионович Мордухаевга турмушга чиққан ва бу никоҳдан 1971 йилда Наргиза Зокирова дунëга келган.

У 1995 йилдан бери АҚШда истиқомат қилади.

2013 йили Россия телевидениесининг “Голос” (“Овоз”) лойиҳасидаги иштирок этиб, финалга чиққан эди.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз ҳам мумкин.

XS
SM
MD
LG