Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:24

Газнинг янги нархи таъминотчи - истеъмолчи можаросини кучайтиради


15 майдан бошлаб Ўзбекистонда аҳолига сотиладиган табиий газ нархи қимматлаяжаги тўғрисидаги хабарни “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси расмий сайти 4 май куни эълон қилди. "Ўзбекэнерго” Давлат ҳиссадорлик компанияси эса 15 майдан бошлаб электр энергияси ҳам қимматлашини билдирди.

Газ пули

“Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компанияси эълон қилган нархлар қуйидагича:

газ ҳисоблагичи мавжуд хонадон эгалари табиий газнинг 1 куб метри учун 194 сўм 70 тийин;

газ ҳисоблагичи йўқ хонадон эгалари табиий газнинг 1 куб метри учун 336 сўм 70 тийин тўлайди.

Компания газдан фойдаланувчиларнинг бошқа категориялари учун ҳам нархларни келтирган. Ҳисоб-китобларга қараганда, газ 15 майдан бошлаб тақрибан 7,5 фоизга қимматлайди.

Чироқ пули

“Ўзбекэнерго” Давлат ҳиссадорлик компанияси эълон қилган нархлар қуйидагича:

аҳоли электр қувватининг 1 кВт соати учун 155 сўм тўлайди.

Компания электр энергиясидан фойдаланувчиларнинг бошқа категориялари учун ҳам нархларни келтирган. Ҳисоб-китобларга қараганда, электр энергияси 15 майдан бошлаб тақрибан 7,5 фоизга қимматлайди.

100 куб газ + 100 кВт электр қуввати = ?

Ўзбекистонлик газнинг 100 куб метри учун долларнинг реал курси (1 АҚШ$ = тақрибан 4000 сўм) бўйича 5 доллар ҳақ тўлайди, агар газ ҳисоблагичи бўлса. Ҳисоблагичи бўлмаса, қарийб 1 ярим баравар кўп тўлайди.

Ҳисоблагичи борлар билан ҳисоблагичи йўқлар тўлайдиган пулнинг ўртачасини тақрибан 8 доллар, деб олиш мумкин.

Ўзбекистонлик электр қувватининг 100 кВти учун 15555 сўм тўлайди. Бу тақрибан 4 долларга тенг ақчадир.

Демак, ўзбекистонлик 100 куб метр газ ва 100 Квт соат электр қувватига тақрибан 12 доллар ҳақ тўлайди.

“Пенсионерга қийин”

Ҳар хонадоннинг эҳтиёжи ҳар хил. Кимдир бир ойда 100 кВт ёқса, бошқа бировга 500 кВт ҳам етмаслиги мумкин.

Тошкентлик таҳлилчи Комрон Алиевнинг фикрича, газ ва электр энергияси нархлари аҳолининг кам таъминланган қатлами учун анча қимматдир.

- Газ, электр нархлари, коммунал хизматлар нархлари ҳар йили кўтарилади. Бу ҳолат, айниқса, пенсионерлар бюджетига оғир юк бўлиб тушмоқда. Масалан, менинг пенсиям катта пенсия ҳисобланади – 600 минг сўм. Лекин иссиқ сувнинг ўзига бир ойда 130 минг тўлайман. Бу ҳам ошаяпти, демак, энди тақрибан 150 минг тўлайман. Бундан ташқари бошқа коммунал чиқимлар, жумладан электр пули, газ пули бор, дейди Комрон Алиев.

Таъминотчи билан истеъмолчи можаролари

Газ ва электр энергияси сотувчи корхоналар билан истеъмолчилар ўртасидаги можаролар Ўзбекистонда одатий ҳолга айланиб қолганига далил бўлувчи хабарлар Озодлик архивида беҳисобдир.

Мана бугун ёзиб олинган яна бир шикоят. Шу кунда Россияда ишлаб юрган андижонлик йигит ҳикоя қилади:

Андижонлик йигитнинг айтганлари:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:07 0:00
Бевосита линк

Андижонлик йигит айтганга ўхшаш ҳолатларни шарҳлар экан, Комрон Алиев мана бу фикрни билдирди:

- Таъминотчи билан истеъмолчи ўртасидаги можароларни ҳал қилиш механизми, умуман, бундай можароларнинг олдини олиш механизми ҳанузгача йўлга қўйилгани йўқ. Чунки бу соҳадаги коррупция ниҳоятда баланд даражада қолмоқда, деди Комрон Алиев.

Қимматлаётган газу электргина эмас

15 майдан бошлаб Ўзбекистонда нафақат газ ва электр энергияси нархлари оширилмоқда.

15 майидан бошлаб Тошкент аҳолиси учун, шунингдек, ташкилотлар учун, марказий иситиш ҳамда иссиқ сув таъминоти тарифи ҳам 10 фоизга ошади ва бу ҳақда аввалроқ хабар қилган эдик.

Шу хабар баҳона Озодлик Ўзбекистонда ҳар йили икки марта - баҳорда ва кузда нарх оширилишини тўхтатиб қолувчи омиллар мавжудми, деган савол жавобини излаб кўрган эди.

XS
SM
MD
LG