Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:38

Қора бозорда янги рекорд: "Катта валютчиклар" долларни 5 минг сўмга чиқарди


Ўзбекистондаги қора бозорларда АҚШ доллари янги рекорд ўрнатди - 4 минг 550 сўмдан 4 минг 900 - 5 минг сўмга чиқди. Саррофлар "ошди-ошди" сабабини на исми, на изи кўринган "катта валютчиклар" зиммасига юкламоқда. Марказий банк эса сўнгги бор 1 АҚШ долларининг нархини 2 минг 522 сўм қилиб белгилаган.

16 май куни тушдан кейин Тошкентдаги қора бозорларда 1 АҚШ долларининг нархи 4 минг 950, баъзи жойларда эса 5 минг сўмга қимматлади. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида қайд этилган янги рекорд кўрсаткичдир.

17 май куни тушга бориб, нарх бироз тушди - 4 минг 750 - 4 минг 850 сўм бўлди.

16 май - 17 май кунлари Тошкентдаги қора бозорлар вазиятини кузатган мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов бу "ошди-ошди"лар сабабини ҳеч ким аниқ изоҳлай олмаётганини айтмоқда:

- 16 май куни тушдан кейин кечки соат 4 ларга бориб, долларнинг нархи бирданига 300 - 350 сўмга ошиб кетди. Тушда 4 минг 50 0 - 4 минг 550 сўмдан сотилиб турган доллар, кечга бориб 4 минг 900 сўмдан сотилди, - дейди журналист.

Озодликка ёзаётган муштарийлар Тошкент шаҳридаги хорижий валюта қора бозорларининг айримларида АҚШ доллари 5 минг сўмдан сотилгани ҳақида ёзмоқдалар.

Сотувда эса 1 АҚШ доллари 16 май куни 4 минг 750 - 4 минг 800 сўмга чиқди, эртаси куни тушга бориб эса 4 минг 550 - 4 минг 600 сўмга тушди.

Шу йил март ойи бошида АҚШ доллари 3 минг 700 сўмдан бирданига 4 минг 100 сўмга кўтарилган эди. Орадан бир ой ўтиб - 2 апрель куни яна 400 сўмга қимматлаб, доллар нархи 4 ярим минг сўмга чиқди.

Орадан яна бир ойдан ошироқ вақт ўтиб, айни жараён такрорланди ва бу гал ҳам хорижий валюта нархи 400 сўм атрофида қимматлади.

- Лекин, қора бозорлардаги тўпалонлар ҳали ҳам тинчигани йўқ. Энди шу шанба-бозор кунлари ўтиб, нарх тушса керак. Ҳозир долларнинг ўртача мўътадил нархи қора бозорда 4 минг 500 - 4 минг 550 бўлиб қолди. Қизиғи, бу гал саррофлар ҳеч қанақа сабаб келтиролмаяпти. Суриштирсам, "катта валютчиклар" нархни белгилаб бераяпти, дейишди. Лекин, уларни ҳеч ким билмайди, танимайди, - дейди журналист.

Март ойида АҚШ доллари нархи бирданига 400, баъзи ҳудудларда эса 500 сўмга қимматлаб, рекорд ўрнатганида саррофлар бунинг сабабини Россиядаги молиявий аҳвол - рублнинг қадрсизланишию Ўзбекистонга хорижий валюта оқимининг кескин камайгани билан изоҳлаган эдилар.

Тошкентлик иқтисодчи Тошбек эса қора бозорда доллар нархининг ошиши қатор омиллар ҳосиласидир ва ааниқ сабабни айтиш мушкул, деган хулосада.

Қуйида иқтисодчи билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Қора бозорда доллар рекорд ўрнатди - 5 минг сўмга чиқди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:05 0:00
Бевосита линк

Марказий банк 12 май куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсини эълон қилган. Унда 1 АҚШ долларининг нархи 2 минг 522 сўм қилиб белгилаган.

Ўзбекистонда 2013 йилнинг 1 февралдан бошлаб жисмоний шахсларга нақд кўринишда хорижий валюта айирбошлаш тақиқланган. Хорижий валютани фақат банклар орқали - фуқароларнинг пластик карточкаларига ўтказиб бериш йўли ҳамда пул ўтказмалари кўринишида олиш мумкин мумкин.

Бундан ташқари, чет элга кетаётган фуқаролар паспорти ва учқич чиптасини кўрсатиб, 2000 АҚШ долларигача пулни давлат белгилаган курсда бир кварталда бир марта харид қилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG