Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:03

Қорақалпоғистонда талабалар чопиққа ҳайдалди


Қорақалпоғистонда давлат корхоналари ишчи-хизматчиларидан тортиб талабаларгача ғўза чопиғи ва яганасига жалб этилди. Шу ой ўрталаридан Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университетининг 1-3 курс талабалари ўқиш ўрнига Кегейли тумани пахта далаларида текинга ишлатилмоқда.

Бу ҳақда университет талабаларидан бири исми сир қолишини истаган ҳолда Озодликка гапириб берди.

- Биз студентлар, 35-40 даража иссиқда пахта даласида ишлаяпмиз. 17 май кунидан бери қуёш тагида ишлатишаяпти, иссиқда ишлаш қийин бўлаяпти, қуёш тинкамизни қуритаяпти. Ёши улуғлардан сўраб кўринг, бизга рахми келиб, сал енгиллик киритмасмикин, - дейди қорақалпоғистонлик талаба.

Озодлик манбааларига кўра, талабаларнинг текин ишчи кучи сифатида далага ҳайдалиши нафақат Кегейли туманида, балки Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний, Амударё туманларида ҳам кузатилаяпти.

Қорақалпоғистонлик инсон ҳуқуқлари соҳаси мутахассиси Аман Сагидуллаев бу ҳақда Озодлик билан суҳбатда шуларни айтди:

-Студентлар эрталаб 6 дан кун қоронғусигача далада текинга ишлатилаяпти. Юридический, қорақалпоқ тили факултети талабалари менга бу ҳақда айтишди. Шу ойни ўрталаридан ўқиш тўхтатилган. Ҳамма талаба далада, - дейди Сагидуллаев.

Озодликнинг жойлардаги манбалари берган хабарга кўра, Қорақалпоғистондаги каби мамлакатнинг бошқа жойларида ҳам идора ва ташкилот ишчилари баҳорги-ёзги дала ишларига жалб қилинаяпти.

Тошкентдаги Инсон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси раҳбари Елена Урлаева гапиради:

-Мен ҳозиргина Чиноздан келдим (Сирдарё вилояти). Талабалар далада кўринмади. Лекин тиббиёт ходимлари далада ишлашаяпти. Бутун Ўзбекистон бўйича талабаларнинг чопиққа олиб чиқилгани ҳақида маълумот йўқ бизда. Ҳозирча тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва давлат бюджет ишчилари олиб чиқилган. Талабалар фақат Қорақалпоғистонда далада ишлатилаяпти, - деди Урлаева.

Қорақалпоғистонлик инсон ҳуқуқлари соҳаси мутахассиси Аман Сагидуллаевга кўра, Қорақалпоғистонда талабаларнинг текин ишчи сифатида далага олиб чиқилиши ишчи кучи етишмовчилиги билан боғлиқ.

-Қорақалпоғистонда ишчи қолмаган. Ҳаммаси гатстарбайтер бўлиб Қозоғистон, Россияга кетиб қолган. Фермерларга ёрдам берадиган рабочийлар йўқ. Овулларда эркак одам қолмади. Қорақалпоғистонда СССР вақтида одамларни иш билан таъминлаб келган заводлар бор эди. Улкан совхозлар бор эди. Минглаган, ўн минглаган одамларни иш билан таъминлайдиган корхоналар бор эди. Ҳозир бари барбод бўлди, - дейди қорақалпоғистонлик фаол.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон ҳукуматини мажбурий меҳнатга чек қўйишга чақириб келади. Жаҳоннинг юздан ошиқ ширкати Тошкент ҳукуматини бунга ундаш мақсадида мажбурий меҳнат маҳсули бўлган ўзбек пахтасига бойкот эълон қилган.

XS
SM
MD
LG