Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:05

Аденда хуситлар билан тўқнашув давом этмоқда


Аденда Араб амирлигидан назоратчилар ишлаяпти. Улар хусусий госпитальга тушган ярадор беморларни маблағ билан таминлаяпти.

Кеча улар Адендан чиқиб кетаётган Хуситлар томонидан ўрнатилган минага тушиб қолди. Кучли портлаш натижасида 2 таси оғир яраланиб Сабер госпиталида операция қилинди.

Бошидан жароҳат олгани жуда оғир 6 соатлик операциядан кейин ҳали ўзига келмади. Чуқур кома ҳолатида. Аҳволи бироз яхши бўлса¸ Дубай госпиталига ўтказиш режалаштирилмоқда.

Адендан Хуситларни давлат армияси Саудия самолëтлари ёрдамида ҳайдаб чиқаришди. Хуситлар қўлида бўлган халқаро аэропорт, Муалла, Ҳормақсар ҳудудлари яна давлат аскарлари қўлига ўтди.

Қурбонлар кўп. Давлат аскарлари ва тинч аҳолининг 100дан ортиқ қурбони бор. Хуситлар қурбони номаълум.

Россия МЧС самолëти Сано шаҳрига яна гуманитар ёрдам олиб келди ва эртага соат 14.00да қайтиб учиб кетади. Бортда 120 нафар МДҲ давлати фуқаролари ва 17 нафар ўзбек фуқароси бор.

XS
SM
MD
LG