Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:03

“Қасоскорнинг олтин боши” фильмини суратга олган кинорежиссёр вафот этди


Кинорежиссëр Алишер Ҳамдамов
Кинорежиссëр Алишер Ҳамдамов

Таниқли ўзбек кинорежиссёри Алишер Ҳамдамов 73 ёшида Тошкентда оламдан ўтди. Алишер Ҳамдамов рус мустамлакачиларига қарши исëн кўтарган Номоз ҳақида "Қасоскорнинг олтин боши" номли фильмни 1988 йили суратга олиб, шуҳрат қозонганди. У чоршанба куни Тошкентса дафн қилинди.

Алишер Ҳамдамовнинг жанозасимида иштирок этган рассом Вячеслав Охуновнинг Озодликка билдиришича¸ марҳум “талантли ва жасур киночилардан бири” эди.

Суҳбатдошга кўра¸ Алишер Ҳамдамов суратга олган “Степан Гусляковнинг ҳарами” ва “Қасоскорнинг олтин боши” фильмларида маҳорат ва ўзига ҳос инжа услуб кўзга ташланган.

Қинидан чиқмаган қилич

Марҳумни яқиндан билган кинотасвирчи Умида Аҳмедованинг айтишича¸ “улкан ижодий потенциал соҳиби бўлган Алишер Ҳамдамов доимо буюртма кутиб яшади.

“Кино буюртмасини эса Ўзбекистонда фақат қобилиястсиз учар киночилар юлиб кетар¸ беқиëс талант эгаси бўлган Алишер Ҳамдамовга эса кино ишлашга имкон беришмасди. ВГИКни тугатган бу нодир истеъдод қадр топмасдан дунëдан ўтди”, дейди Умида Аҳмедова.

Унинг илова қилишича¸ Ўзбекистондаги ойдин фикрли зиëлилар пешқадами бўлган Ҳамдамов “умр бўйи ижодини тўла намоён қилишдан маҳрум қолди”.

“Назаримда Алишер Ҳамдамов келажак режиссери эди. Жуда кўп ғоялар ва амалга ошмаган сценарийлар у кишиннг столида рўëбга чиқмай қолиб кетди. Алишер конъюнктура талабларини инкор қилиб¸ кинони фақат санъат деб билгани учун Ўзбекистонда қадр топмади”, дейди суҳбатдош.

Алишер Ҳамдамов 1988 йилда ўзбек шоири Муҳаммад Солиҳ сценарийси асосида “Қасоскорнинг олтин боши” фильмини суратга олган эди.

Озодлик билан суҳбатда Алишер Ҳамдамов ўлими юзасидан таъзия билдирган Муҳаммад Солиҳ марҳум киночи билан ўтган кунларини эслади.

Муҳаммад Солиҳ билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:08 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG