Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:32

С.Рафитдинов: Шайх умрини халққа шариатни тушунтиришга сарфлади


Ўзбекистонлик таниқли тасаввуфшунос, навоийшунос олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими, Сайфитддин Рафитдиновнинг фикрича, шайх ҳазратлари асосий эътиборни Ўзбекистон ва Марказий Осиёда асрлар давомида сақланиб келган илмий мерос ҳамда мазҳаб - Ҳанафийлик мазҳаби асосилари бўлган манбаларга қаратган.

У киши буни жуда тўғри қарор, деб ҳисоблаши ва бу йўлда тинимсиз илм олган ва илм ёйган шайхнинг умматга фойдаси улкан, деб билишини таъкидлади:

- Масалан, Ҳанафий фиқҳи билан боғлиқ "Мухтасарул Виқоя" деган китоб бор. Бу - Имоми Аъзам мазҳабидаги мусулмонларнинг фатво китоби, энг асосий китобларидан. Тафсир соҳасида "Тафсири ҳилол", ҳадис соҳасида "Ҳадис ва Ҳаëт", фиқҳ соҳасида "Кифоя", кейин "Адабул Муфрад"нинг 4 жилд шарҳладилар, кейин тасаввуф соҳасида "Руҳий тарбия" деган китоблари чиқди. Хуллас, бу киши умри давомида халққа, оммага шариат илмини тушунтиришга кўп куч сарфладилар. Бу китоблар айни вақтида чиқди. Энди бу ëғи халқ уни ўқиб, ўрганиб, амал қилиш қолди холос, - дейди.

Шайх ҳазратларидан қолган илмий меросга баҳо берган навоийшунос олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими, Сайфитддин Рафитдинов Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва унинг мактаби аъзоларига ёзиш имкони берилганию, бу мактабдан ўзгача фикрлаган аҳли имларнинг китобларини чоп этишга рухсат берилмагани ҳақидаги танқидларга ҳам муносабат билдирди.

У киши 5-10 йилдан сўнг мамлакатдаги бошқа олимлар ҳам кўзга кўриниб қолади, деб таъкидлади:

- Бу киши катта олим эдилар. Бу кишининг китобларига рухсат берилди. Лекин Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита бошқа олимларга ҳам рухсат бераяпти. Олимларнинг китобларига чеклов бўлгани йўқ. Мана бугунги кунда бошқа олимларнинг китоблари ҳам энди чиқаяпти.

Озодлик: Сиз шу кишининг даражасида деб санайдиган олимлар борми?

- Албатта, бу кишидан кейин бир қатор олимлар – мана Абдулазиз Мансур домла ҳам, Усмонхон Алимов ҳам, бошқа ëш-ëш олим йигитлар ҳам ҳозир китоблар ëзиб чиқараяпти. Энди биласизми, одатда шундай бўлади. Бу ҳаëтнинг бир қонуни. Мана 5-10 йил ўтгандан кейин мана бу олимларнинг ҳам китоблари чиқиб, ҳамма ёқни босиб кетади. Иккинчи бир қатлам қилган ишлар ҳам кўзга кўриниб қолади. Илм ўқиган одамлар: "Бу китоблар ҳам қолишмайди у кишининг китобларидан. Демак булар ҳам олим экан, буларнинг ҳам шундай катта-катта ишлари, улуғ меҳнатлари бўлган экан" деган бир гап бўлади. Бир кун ўзлари “Қўлимиздан келганча хизмат қиламиз. Биз улгурмаганларга биздан кейин келганлар улгуради”, деган эдилар. Худди шундай. Катта миллат, катта халқ бу, халқнинг ичидан олимлар чиқаверади. Қиëматгача чиқади, - дейди ўзбекистонлик таниқли тасаввуфшунос, навоийшунос олим, Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими, Сайфитддин Рафитдинов.

Сайфиддин Рафиддинов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:15:52 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG