Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:27

Бўкада пахта даласига ҳайдалган қизлар ҳушидан кетди


Пахтазорда ишлаётган ҳашарчи қизлар.
Пахтазорда ишлаётган ҳашарчи қизлар.

Тошкент вилоятининг Бўка шаҳар марказий касалхонасида ишловчи Дилбар, Ирода ва Маҳлиё исмли уч ҳамшира қиз 24 июль куни мажбурий тарзда пахта даласига чиқарилган пайтда фермерлар томонидан тоза сув берилмагани оқибатида заҳарланган ва ҳушидан кетган. Гувоҳларга кўра, бу пайтда ҳаво ҳарорати 45-50 даражага яқин бўлган, фермерлар эса хашарчи қизларга ичиш учун ариқ сувидан олиб келиб берган.

Пахтазорда ҳар ярим соатда сув ичиш тақиқланганми?

Бўка марказий касалхонасида ҳамшира бўлиб ишловчи 19 ёшли Дилбар Жўрабоева 24 июль куни пахта даласига чиққанида ҳушидан кетган. Унинг Озодлик радиосига билдиришича, ўша куни унинг Ирода ва Маҳлиё исмли ҳамкасблари ҳам фермерлар олиб келган ифлосланган сувдан ичиб, заҳарланган.

- Бошимиздан кун ўтиб кетган. Сув сўрсак сув беришмади. “Нега ярим соат бўлмасдан сув сўраяпсан”, деб гапиришди. Шундан кейин мазам бўлмай, ҳушимдан кетиб қолдим. Ойижоним қатиқлар бериб, ҳозир ўзимга келиб қолдим, - деди Дилбар Жўрабоева.

Унинг дугонаси Ирода эса ифлосланган ичимлик сувидан заҳарланганини тасдиқлади:

- Бизга сув олиб келишганида ўша сувдан ичгандик, қорнимиз оғриб қолди. Фермерлар жуда ёмон, ифлосланган сув олиб келишди. Доктор назоратига борганимиз йўқ. Чунки ўзимизга нима бўлганини биламиз, ўзимиз дори қилиб, даволандик, - деди Ирода.

Бўкада пахта чопиққа ҳайдалган қизлар ҳушидан кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:13 0:00
Бевосита линк

"Мажбурий меҳнат ортидан касалманд бўлиб қолса қизимни қандай турмушга чиқараман?"

Дилбар Жўрабоаевнаниг онаси Ҳилола опа қизининг пахта даласида ҳушидан кетганига норозилик билдириб, Озодлик радиосига мурожаат қилган. Унинг айтишича, марказий касалхона ходимлари беш ойдан бери ҳафтасига уч-тўрт кундан пахта даласига мажбурий тарзда олиб чиқилмоқда. Бунинг оқибатида она ўз фарзандининг саломатлиги ёмонлашганидан ташвишда.

- Булар беш ойдан бери далага қатнашади. Ҳоким келадиган бўлиб қолса ҳашарчиларга магазиндан сувларни олиб келиб қўйишар экан. Ҳоким кетиши билан бу сувлар ҳам йўқ бўлар экан. Кеча эса фермерлар уларга хатто сув ҳам беришмабди. Кеийн “Чанқадик, сув беринглар” дейишса, бир жойдан сув олиб келиб беришибди. Озгина ичиб қарашса, сувнинг ичида сув ўтлари, балиқлар сузиб юрганмиш. Қизим 19 ёшда, эртага турмушга чиқадиган қиз бўлса. Далага чиқиб, хушидан кетиб ётса, мен қандай қилиб қизимни турмушга бераман, касал аҳволида, - деди Ҳилола опа.

Суҳбатдошимиз норозилик тарзида бугундан бошлаб қизини пахта даласига чиқармай қўйганини айтди.

"Бўкада ўқитувчилар ва боғча тарбиячилари ҳам пахта чопиққа чиқарилмоқда"

Бўка халқ таълими бошқармасида ишлашини айтган Ҳилола опа сўнгги беш ой ичида мактаб ўқитувчилари ва боғча тарбиячилари ҳам пахта далаларига ишлаш учун мажбуран олиб чиқилаётганидан шикоят қилди:

- Бормаймиз, деб ҳеч ким айта олмайди. Негаки, мард одамнинг ўзи йўқ. Чиқмаса, ҳокимият томонидан талаб кучли. “Шунча одам чиқиши керак”, дейди, тамом. Ҳар бир мактаб ва боғчага бештаданми, ўнтаданми хашарчи бериш мажбуриятини юклаб қўяди. Ўшанча одам ҳар куни далага чиқиши керак. Шанба, якшанба кунлари эса явка ҳамманики, ҳамма пахта даласига чиқиши керак, -деб билдирди Ҳилола опа.

Бўка маҳаллий ҳокимияти вакили бюджет соҳаси вакиллари беш ойдан бери мажбурий тарзда пахтазорга жалб қилинаётгани, жумладан, 24 июль куни уч хашарчи қизининг хушидан кетгани ва заҳарлангани тўғрисидаги саволларимизга жавоб беришни истамай, телефонни ўчириб қўйди.

"Мажбурий меҳнат Ўзбекистоннинг барча вилоятларида бор"

Ўзбекистонда мажбурий меҳнат масаласини мониторинг қилиб келаётган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева бугунги кунда нафақат Бўка туманида, балки республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам бюджет соҳаси вакиллари пахта даласидаги ишларга мажбурланаётгани ҳақида маълумотлар борлигини айтди:

- Тошкент вилоятининг барча ҳудудларини, жумладан, Олмалиқ, Бўка, Чирчиқ, Чиноз ва бошқа шаҳар ҳамда туманларда мониторинг ўтказдик. Вилоятнинг Бўкадан бошқа туманларида бюджет соҳаси вакиллари икки ой мобайнида пахта чопиққа мажбурий тарзда олиб чиқилгани аниқланган. Ҳозир бу туманларга яна бир бор сафар қилиб, у ердаги вазиятни ўрганмоқчимиз. Балки бу туманларда ҳам Бўкада бўлгани каби мажбурий меҳнатга жалб қилиш давом этаётган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунингдек, Қорақолпоғистон Республикасида ҳам 16 июлдан бошлаб барча олий ўқув юртлари талабалари ва жамоалари пахта даласига олиб чиқилгани бизга маълум, - деди Ўзбекистонда мажбурий меҳнат кўламини мониторинг қилаётган ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева.

XS
SM
MD
LG