Ўзбекистондан ташқарида яшаётган бир гуруҳ мухолифат фаоллари “Ўзбек режими тарафидан ўғирлаб йўқ қилинганларни хотирлаймиз”, деган шиор остида бир ойлик кампания бошлаганлари тўғрисида куни кеча хабар қилган эдик.
Ўзини “Муқобил Ўзбекистон” гуруҳи”, деб атаётган фаолларга кўра,ушбу кампания андижонлик таниқли имом Абдували қори Мирзаевнинг “ўғирлаб, йўқ қилинганига” 20 йил тўлиши муносабати билан 29 июлда бошланган.
Андижонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Саиджаҳон Зайнобиддинов билан Абдували қори Мирзаев ҳамда Андижон билан боғлиқ бошқа воқелар устида суҳбатлашдик.