Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:52

OzodMikrofon: Олий Суд ҳукмини бажаришмади, 3 болам билан кўчада қолдим!


Жиззахлик 40 яшар Раҳима Наврўзова 3 боласи билан 6 йилдан буён ижарама-ижара сарсон яшаётгани, Жиззах вилоят судлари унинг ҳақларини ҳимоя қилмаётганидан арз қилди. Наврўзованинг иддаосича, турмуш ўртоғи уни ноҳақ равишда уйидан қувган, Олий Суд буни тан олган, аммо вилоят судлари қарорни бажармаётир.

Раҳима Наврўзованинг иддаосича, уни уч боласи билан уйидан қувиб юборган турмуш ўртоғи Жиззах вилоятидаги суд идоралари томонидан ноқонуний равишда ҳимоя қилинмоқда:

- 6 йил аввал мени учта болам билан кўчага чиқариб юбориб, ўзидан 5 ёш кичик аёлга уйланиб олди. Мен шундан бери Жиззахда судларга бордим, бирортаси мени ҳимоя қилмади, ҳаммаси уни ҳимоя қилаяпти. Олий Суд 2014 йилнинг мартида мени қайтариб, уйига киритилсин, деган ҳукм чиқарган. Олий Суд қарориниям бажармади булар, - деб иддао қилади Раҳима.

Яқинда 40 ёшга кирган бу аёлнинг катта ўғли вояга етган, кичиги мактабни тамомлаган, энг кичик қизи эса 8 ёшга кирган, аммо ҳануз мактабга бормаган:

- Юбора олмадим мактабга. Бу йил ҳам чиқамаса, шу билан қолиб кетади. Мен чойхонада идиш-товоқ ювиб, кунига 8-10 минг сўм пул топаман. Ўғилларим эса мардикорчилик қилади. 6 йилдан бери ижарада яшаб юрибмиз, шунақа қилиб. Менга на алимент ундириб беришди, на уйимни олиб беришди, - деб даъво қилади Раҳима Наврўзова.

Озодлик бу аёлнинг иддаоларини тасдиқловчи бирор расмий маълумотга эга эмас.

Қуйида OzodMikrofonга боғланган аёл билан суҳбатни тингланг:

3 боласи билан кўчада қолган яна бир жиззахлик аёл арзи
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:17 0:00
Бевосита линк

******************************************************************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ҳам ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skype орқали боғланинг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қараши ифодасидир, бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG