Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:28

Тошкентдаги бозорлар улуши хорижий сармоядорларга сотилади


Тошкентдаги бозорлар раҳбарияти шу кунларда ўз тасарруфидаги мулкнинг нархини аниқлаш ва мулк улушларини хусусий сармоядорларга сотиш учун акциялар чиқариш устида ишламоқда.

Мамлакат президенти жорий йил, 28 апрелда имзолаган қарорга биноан, бозорлар акцияларини харид қилиш ҳуқуқи биринчи навбатда хорижий сармоядорларга берилади.

Тошкентдаги “Аския” бозори раҳбариятининг ўзини таништирмаган вакилидан “бозор ўз акцияларини чиқараётганини, акциялар сотувга эркин нархларда чиқарилажагини, уларни ҳар бир фуқаро сотиб олиши мумкинлигини, акцияларнинг нархи ҳозирча аниқ эмаслиги, шу пайтгача бозорнинг эгаси бўлган давлат ўз ихтиёрида акцияларнинг 51 фоизинигина сақлаб қолажагини” сўраб билдик.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, “акциялар сотувга йил охирида чиқиши мумкин”.

review.uz сайтининг (“Экономическое обозрение” журнали сайти) хабар қилишича, “Аския” бозоридагидай иш шу кунда пойтахтдаги йирик 14 бозорда олиб борилмоқда.

Нашрга кўра, бозорлар акцияларининг 49 фоизини сотиш жараёни икки йилга чўзилади.

Агар, Озодлик боғланган “Аския” бозори акциялар эмиссияси устида энди ишлаётган бўлса, баъзи бозорлар ўз акцияларини чиқариб бўлган.

Масалан, “Қўйлиқ деҳқон бозори” акциядорлик жамияти ҳар бири 1300 сўм турадиган 729142 та акция чиқаргани хабар қилинди.

review.uz сайтига кўра, “Фарҳод деҳқон бозори” акциядорлик жамияти 10 августдан бошлаб ҳар бирининг номинал нархи 111 сўм тарадиган 41538837 та акция чиқаради. Жамиятдан олинган информацияга таяниб, хабар қилинишича, ҳар бир акция унинг эгасига бозор кўрадиган фойдадан дивиденд олиш, бозор тугатиладиган тақдирда унинг мулкидан улуш олиш, акциядорлик жамияти бошқарувида иштирок этиш ҳуқуқини беради.

“Авиасозлар деҳқон бозори” акциядорлик жамияти эса, номинал нархи 1200 сўмлик 666004та оддий акция чиқарган.

Тошкентдаги “Аския” бозори вакилининг Озодликка айтишича, жорий йил охирига бориб сотувга чиқариладиган акцияларни ҳар бир фуқаро сотиб олиши мумкин.

Лекин бу йўналишдаги ишлар президент Каримов жорий йил, 28 апрелда имзолаган “Иқтисодиётда хусусий мулк улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор асосида олиб борилмоқдаки, бозорлар акциялари биринчи навбатда чет эл инвесторларига таклиф қилинади.

Зеро мазкур қарор унинг муқаддимасида айтилишича, “Хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш, хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, корхоналарнинг устав капиталидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш ҳисобидан республика иқтисодиётида хусусий мулкнинг даражаси ва ролини тубдан ошириш ва шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда технологик янгилашни таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулотлар чиқаришни ташкиллаштириш мақсадида” қабул қилинган.

Президент қарорига тиркалган иловаларда Тошкент бозорларидаги давлатга қарашли улушларнинг шу кундаги миқдори кўрсатиб ўтилган.

Масалан, Олой бозори акцияларининг 98,71 фоизи, “Аския” бозори улушларининг 96,2 фоизи шу кунда давлатникидир.

Президент қарори ижроси тўла таъминланганидан сўнг бозорлар акцияларининг 51 фоизигина давлат ихтиёрида қолажаги ҳужжатда белгилаб қўйилган.

Хўш, давлат нима учун бозорларнинг “ярмини” хусусий қўлларга ўтказиб бермоқчи?

Бу саволни ўзбекистонлик иқтисодчи, ҳозирда Астана шаҳридаги Евроосиё университети доценти Сапарбой Жубаевга бердик.

Унинг айтишича, бозорларни тасарруф қилиш шаҳар бюджетига оғирлик қилмоқда.

Таҳлилчининг бу гапига, дабдурстдан ишониш қийин. Ахир, бозорлар раҳбариятига савдогарлардан ҳар куни озмунча пул тушадими?

- Савдогарлардан тушадиган пул бозорни ҳар куни тоза ва обод сақлаш, уни капитал таъмирлаш ва шунга ўхшаш ишларга қилинадиган ҳаражатларни қопламайди, деди таҳлилчи.

Бозорларнинг кундалик даромади кўламини тасаввур қилиш учун мана ишорани босинг:

Сапарбой Жубаев Тошкент бозорлари тўғрисида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:18 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG