Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:48

Марказий ва Миллий банк валюта бўлими устидан шикоят тушди


Ўзбекистондаги 4та банк - Миллий банк, Марказий банк, Asia Alliance Bank ва Капитал банкларининг валюта айирбошлаш бўлимлари устидан ҳуқуқ фаолларига шикоят тушди. Мустақил Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи шикоятни ўрганиб, кўп ҳолларда оддий мижозларга давлат курсида валюта берилмаётгани, конверсия бўлимлари устидан эса назорат қарийб йўқлигига гувоҳ бўлганини билдирди.

"Банкларда валюта алмаштириш чекланганича қолмоқда"

Ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи тўрт фуқаро шаҳар банклари валюта айирбошлаш бўлимида давлат курсида валюта айирбошлашнинг имкони бўлмаётганидан шикоят қилганини айтмоқда:

- Тўртта ариза тушди. Валютани кейинги йил мартгача алмаштирмаймиз, дейишяпти, деган мазмунда. Кейин мен шу халқ орасида "Қора банк" дейиладиган банкка бордим. Миллий Банкнинг Тошкент шаҳар бошқармасига. Ҳақиқатда мижоз кўп. Кейин Капитал банк, Asia Alliance Bank деганига бордим, шу лимит тугаган, кейинги йил мартгача беролмаймиз, лимит беришса, кейин берамиз, деган гаплар бўлди. Очередь катта, негадир аёллар йиғлаган: "Қўлимда билетим бор, кетишим керак", деган. Хуллас, ҳақиқатда муаммо бор, - дейди ҳуқуқ фаоли.

Суръат Икромов пойтахтдаги тўртта банк вазиятини кўздан кечириб, шикоятларда тилга олинган муаммоларга гувоҳ бўлгач, республика Миллий ва Марказий банкига расман мурожаат қилганини айтди:

- Ишонч телефони орқали боғландим, раҳбарият муаммо йўқ, деди. Лекин, муаммо шундаки, шаҳардаги банкларнинг валюта айирбошлаш бўлимлари устидан назорат йўқ экан. Марказий банк валютани уларга ажратиб бераркан, аммо уни халққа қандай сотишаётгани устидан назорат қилмас экан. Мен ҳозирча уларга мурожаат қилдим, исм-фамилиямни айтиб. Бугун борсам, Марказий банкдан комиссия борган, Миллий банк бўлимларига. Қимирлаш бор. Энди натижани кутамиз, унинг қанақа бўлишини ҳозир айтиш қийин, - дейди ҳуқуқ фаоли.

Қуйида фаол билан қурилган суҳбатни тингланг:

Ўзбекистон банкларида валюта алмаштиришдаги муаммолардан шикоятлар кўпаймоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00
Бевосита линк

1 июндан валюта айирбошлаш чекланган

Маълумки, шу йилнинг 20 май куни Ўзбекистондаги қатор тижорат банкларида жисмоний шахсларга расмий курсда валюта айирбошлаш амалиёти шу йилнинг 1 июндан бошлаб тўхтатилиши хабар қилинган, аммо орадан бир неча кун ўтиб Марказий Банк буни рад қилган эди.

Бироқ, 1 июндан бошлаб республикадаги аксар банкларнинг конвертация бўлимлари мижозларга давлат курсида валюта беришни номаълум муддатга тўхтатди. Баъзи банклар, хусусан, Марказий ва Миллий банкларда валюта айирбошлаш ўта чеклангани кузатилди.

Озодлик 4 июнь, 6 июль кунлари бу мавзуга қайтди ва қатор банкларда чеклов, айримларида давлат курсида валюта айирбошлашга қўйилган тақиқ ҳануз кучда қолаётганига гувоҳ бўлди.

11 август куни айни чеклов ҳануз кучда қолаётганини тошкентликлардан тушган шикоятлар асосида вазиятни ўрганган ва муаммога шахсан гувоҳ бўлган Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи таъкидлади.

Валютага эҳтиёж

1 июндан бери кузатилаётган қатъий чекловга қадар ҳам валютани Марказий банк белгилаган расмий курс бўйича айирбошлаш учун узундан-узоқ навбатлар кузатилган.

Жисмоний шахслар хорижга сафар қиладиган тақдирда, авиачипта ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим қилсагина, бир чоракда бир марта 2 минг АҚШ долларини айирбошлаши мумкин эди. Тадбиркорлар ҳам хом ашё ва товарларни хориждан сотиб олиш учун конвертацияни бир неча ойлаб кутишига тўғри келган.

Бундан ташқари, Россияда АҚШ доллари нархининг кескин ошиб кетиши ортидан Ўзбекистонга муҳожирлардан бораётган валюта тушумининг камайгани ҳам айни вазиятнинг муҳим омилларидан бири сифатида келтирилмоқда. Ўтган йили меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга 5 миллиард долларга яқин маблағ жўнатган эди, бу йил эса 2 ярим миллиард долларга яқин пул жўнатилди.

XS
SM
MD
LG