Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:57

Риштонда "худкуш жангари аёлларга" ов давом этмоқда


Қуролланган икки аёл ҳамон Риштоннинг Қирғизистон билан чегарадош Қалайнов қишлоғида эканига тахминлар бор.
Қуролланган икки аёл ҳамон Риштоннинг Қирғизистон билан чегарадош Қалайнов қишлоғида эканига тахминлар бор.

Фарғона вилоятининг Риштон туманида жангари деб гумонланаётган икки аёлни қидириш давом этмоқда. Озодликнинг вилоят куч ишлатар идораларидаги манбасига кўра, икки кундан бери давом этаётган амалиёт натижа берганича йўқ, лекин қидирувдаги аёлларни Риштоннинг Қалайнов қишлоғида маҳаллий аҳоли бир неча марта кўрган. 16 август куни тўппонча ва граната билан қуроллангани ва худкуш камарини боғлагани айтилаётган икки аёл маҳаллий хонадонларга босқинчилик уюштириши ортидан туман кўп сонли хавфсизлик кучлари томонидан қуршаб олинган эди.

Озодликнинг Фарғона вилояти куч ишлатар идораларидаги манбаси Риштон туманида икки жангари аёлни қўлга олиш амалиёти ҳозирча натижа бермаганини билдирди.

Лекин, манбамизнинг айтишича, қуролланган аёллар ҳамон Риштоннинг Қирғизистон билан чегарадош Қалайнов қишлоғида эканига доир асосли тахминлар бор.

“Кеча (17 август куни) кечқурун, соат 10лар атрофида Қалайновда икки аёлни маҳаллий аҳоли кўрган. Лекин хавфсизлик кучларига бу ҳақда хабар қилингунича улар ғойиб бўлишган. Шундан кейин Қалайнов қишлоғининг Қашқарён маҳалласида посбонлардан бири қўлида рацияси бўлган бир шубҳали аёлни кўрган, лекин у ёрдам чақиргунича аёл яна беркинишга муваффақ бўлган. Посбон маҳалладаги боғнинг ичида аёл рацияда турк тилида гапираётанини эшитган. У туркчасига “гелдим”, деган гапини эшитиб қолган. Посбон шерикларини ёрдамга чақиргунича, аёл девордан сакраб ўтиб, ўша ердаги ҳовлининг маккапояси ичига кириб кетган. Посбонлар зудлик билан участка нозирига қўнғироқ қилган. Лекин воқеа жойга етиб келган қидирув гуруҳи аёлларни топа олмади”, дейди Озодлик манбаси.

Хавфсизлик идоралари тарқатган қидирув хабарномаси
Хавфсизлик идоралари тарқатган қидирув хабарномаси

Унинг айтишича, ҳозирда қидирув ишлари янада кучайтирилган тарзда давом этмоқда.

“Ҳозир 200га яқин гуруҳ қидирув ишларида қатнашмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва посбонларга тегишли кўрсатмалар берилган. Маҳаллий аҳоли орасида қуролланган аёлларга ёрдам бераётганлар бўлиши мумкинлиги эҳтимоли текширилмоқда, лекин ҳозиргача бу аниқлангани йўқ”, деди Фарғона вилояти куч ишлатар идораларидаги Озодлик манбаси.

Риштон туманида йирик қидирув амалиёти 16 август куни тўппонча ва граната билан қуролланган ҳамда худкуш белбоғини боғлагани айтилган икки номаълум аёл маҳаллий аҳоли хонадонларига босқинчилик уюштиргани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланди.

Озодлик манбалари туман кўп сонли хавфсизлик кучлари томонидан қуршаб олинганини айтмоқда. Хавфсизлик идоралари туманда тарқатган қидирув хабарномасида аёлларнинг фотороботлари ва уларга оид тафсилотлар берилган.

Хабарномада айтилишича, “16 август куни қуролланган икки номаълум аёл дастлаб Риштон тумани Қалайнов қишлоғида яшовчи О. Алимованинг хонадонига бостириб кирган". Алимованинг бақириб, ёрдамга чақириши ортидан қуролланган аёллар “номаълум томонга” қочишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.
Хабарномада айтилишича, “16 август куни қуролланган икки номаълум аёл дастлаб Риштон тумани Қалайнов қишлоғида яшовчи О. Алимованинг хонадонига бостириб кирган". Алимованинг бақириб, ёрдамга чақириши ортидан қуролланган аёллар “номаълум томонга” қочишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

Хабарномада айтилишича, “16 август куни қуролланган икки номаълум аёл дастлаб Риштон тумани Қалайнов қишлоғида яшовчи О. Алимованинг хонадонига бостириб кирган". Алимованинг бақириб, ёрдамга чақириши ортидан қуролланган аёллар “номаълум томонга” қочишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

Шундан кейин номаълум икки аёл, дейилади хабарномада, Риштон тумани Оқ ер қишлоғи Қум маҳалласида яшовчи Ўринбоевлар хонадонига бостириб кириб, хонадон бекаси Д. Ўринбоевани пистолет билан қўрқитиб, пул талаб қилган ва уйдаги иккита сандиқни бузиб, 500 минг сўм пулни олиб қочишган.

Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан тарқатилган қидирув хабарномасида аёллар 35 ёшлар атрофида экани, бири турк миллатига мансуб, иккинчиси ўзбекка ўхшаши ёзилган. Қидирув эълонида иккала аёлнинг ҳам белида шаҳидлик белбоғи борлиги айтилган. Хабарномада шунингдек аёллар Ф-1 гранатаси ва овоз пасайтиргич ўрнатилган тўппонча билан қуроллангани айтилади.

Жангари экани айтилаётган икки аёлни маҳаллий аҳоли бир неча марта кўрганига қарамасдан, туманга ташланган кўп сонли хавфсизлик кучлари уларни топа олмаётгани, ҳамда расмийлар ва маҳаллий матбуот бу ҳақда маълумот бермаётгани риштонликлар орасида турли миш-мишларнинг урчишига сабаб бўлмоқда.

Риштонлик фаол Баҳодир Элибоевнинг Озодликка айтишича, маҳаллий аҳоли орасида мазкур ҳолат ҳукумат тарафидан махсус уюштирилган провокация, деган гап-сўзлар тарқаган.

- Расмий хабар бўлмагани учун аҳоли орасида бу махсус уюштирилган, деган фикр кенг тарқалган. Шу йўл орқали ҳукумат чегара олдидаги хонадонларни бошқа жойга кўчирмоқчи, дейишмоқда одамлар. Олдиндан бу режалар бўлган, лекин сабаб бўлмаган. Энди шуни сабаб қилиб боғлар ва уйларни кўчиришади, деган гаплар юрибди. Иккинчи тахмин ҳар доимгидек, Мустақиллик байрамидан олдин халқни хушёрликка чақириш ва чегараларни мустаҳкамлаш учун яна бир баҳона, дейишяпти,- дейди риштонлик фаол Баҳодир Элибоев.

Фарғонадаги манбалар хабарига кўра, водийдаги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига кириш постларида назорат кучайтирилган. Ушбу вилоятларнинг қўшни давлатлар билан чегараларидаги постларга ҳам қўшимча кучлар ташланган.

Шу кунларда нафақат водийда балки Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Мустақиллик байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

XS
SM
MD
LG