Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:33

Ветеранларга берилиши керак уяли телефонлар талон-тарож қилинмоқда


Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига берилиши керак бўлган уяли алоқа телефонлари маҳалла қўмиталарида талон-тарож қилинмоқда. Ўзбекистонлик фаолларга кўра, уруш фахрийларига ёрдам кўрсатиш баҳонасида бу йил ҳам маҳаллий тадбиркорлардан пул ундирилган ва шу пуллар бозорда ўтмай қолган “Artel” телефонлари учун сарфланган.

Ўзбекистондаги “Нуроний” жамғармаси расмийлари бу йил бир ярим мингта уяли телефон уруш фахрийларига тарқатилиши ҳақида маълум қилган эди.

Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўзбекистонлик уруш фахрийларига ёрдам кўрсатиш баҳонасида тадбиркорлардан пул йиғилган.

Шу пулни бир қисми Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бир ярим мингта “Artel” телефонини сотиб олиш ва кейинчалик шу телефонларни фахрийларга бепул тарқатиш мақсади учун сарфланган.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри “Юлдуз” маҳалласида истиқомат қилувчи Ботир Эшқуловнинг Озодликка айтишича, ҳар бири 350-400 минг сўм турадиган шу телефонлар ҳозирда маҳалла масканларида талон-тарож қилинмоқда.

– Бепул телефон берилаётганини эшитиб ҳозир ёшу-қари маҳалла масканларига ёпирилган. Ҳамма шу телефондан олмоқчи. Уруш фахрийларига берилиши керак бўлган, 350-400 минг сўмлик қиммат телефон. Лекин, уруш фахрийлари қолиб, баъзи чаққонлар йўлини топиб, шу телефонларни оляпти, фахрийларни бепул телефонлар ҳақида хабари ҳам йўқ, ҳаммаси шу ерни ўзида хомталаш бўляпти, - дейди термизлик Ботир Эшқулов.

“Юлдуз” маҳалласи фаолларидан изоҳ олиб бўлмади. Ўзбекистондаги “Нуроний” жамғармаси расмийлари “Artel” телефонлари фақат уруш ва меҳнат фахрийларига бериш учун сотиб олинганини айтишди.

- Бу телефонлар уруш ветеранларига берилади. Бизда уларни рўйхати бор, шу рўйхат бўйича берилиши керак. Келишга қийналадиганлари бўлса қариндошлари келиб, қўл қўйиб олиб кетишлари мумкин. Маҳаллаларга рўйхат берилган ва шу рўйхат асосида бўлиши керак, - деди“Нуроний” жамғармаси расмийларидан бири.

Тошкентлик фаолларга кўра, уруш фахрийларига ёрдам кўрсатиш баҳонасида бу йил ҳам маҳаллий тадбиркорлардан пул ундирилган ва шу пуллар бозорда ўтмай қолган телефонлар учун сарфланган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари альянси фаоли Шуҳрат Рустамов гапиради:

- Маҳаллаларда ҳозир раислар, ҳокимиятлар билганини қилиб ётибди. Ҳамма ёқни ўмариб ташлашган. Болаларни пулигача ўмаришади. Фахрийларга телефон юборишган бўлишса у ҳам ярим йўлда талон-тарож бўлиши аниқ. Чунки уларга ҳеч қанқа қонун таъсир қилмаяпти. Ўғирлик доим бўлган ва бу нарса ҳокимиятдан бошлаб чўқаланади, кейин маҳалладагилар чўқалайди, қолгани фахрийларга етиб борса-боради, бўлмаса йўқ, - дейди Шуҳрат Рустамов.

Ҳозир Ўзбекистонда уч мингдан зиёд уруш фахрийси бор ва улар сони йил сайини озайиб бормоқда.

Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистонда яшаётган 6,5 миллион одамнинг 1,5 миллиондан ортиқроғи фронтга чақирилган эди. Уларнинг 500 мингга яқини жангоҳларда ҳалок бўлган.

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари альянси мамлакат мактаб ва коллежларида уруш фахрийларига ёрдам кўрсатиш баҳонасида ўқувчилардан мажбуран пул ундирилаётгани ва шу пуллар талон-тарож қилинаётгани ҳақида бонг урган, бир қанча билим юртларида “ветеранларга ёрдам бахонасида қилинаётган талончиликлар”ни ҳужжатлаштирганини билдирганди.

Буларни айтиб бериш мумкин бўлса нималар ҳақда айттиш мумкин бўлар эди. Нималар ҳақда айтиш мумикнлигини айтиш ҳақида гапирмаса ҳам бўлар лекин бир нарсаниа айтса бўлаверади.

XS
SM
MD
LG