Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

OzodlikOnline: Нега мусулмон муҳожир мусулмон давлатига қочиб бормайди?


Ислом давлати номи билан қилинаëтган террордан жон сақлашга уринаëтган сурияликлар бўладими ëки Ўзбекистон каби авторитар режимлар таъқибидан қочаëтган диндорлар бўладими¸ ҳаммасининг бошпана сўраб интилаëтгани Саудий Арабистони¸ Араб амирликлари¸ Қатар ëки Уммон каби бадавлат мусулмон давлатлари эмас¸ балки ўзлари “куфр давлати” деб атаëтган Ғарб ўлкаларидир. Нега мусулмон биродарлигини иддао қилаëтган мусулмонга ўз “биродари” бошпана бермайди? Душанба кунги жонли мулоқотимизда шу ҳақда гаплашамиз.

Бир неча кундирки бутун дунëни халифалик иддаоси билан оммавий террор уюштираëтган "Исломий давлат" ҳудудидан қочиш истагида Европага интилиб¸ Ўрта ер денгизига ғарқ бўлган суриялик уч яшар болакай жасади билан Будапештда "Германияга кетамиз", деб поезд бекатини ишғол қилган суриялик минглаб қочқин суратлари жунбушга солмоқда.

Аксарияти Сурия каби мусулмон мусулмонни қираëтган¸ эзаëтган¸ хўрлаëтган давлатлар аҳолиси бўлган бу қочқинлар оқими жонини очиқ хатарга қўйиб фақат бир йўналишда – Европа томон ҳаракатланмоқда.

OzodlikOnline: Нега мусулмон муҳожир мусулмон давлатига қочиб бормайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:31:34 0:00

Миллиардлаб пулини Формула-1 пойгаси каби қимматбаҳо томошалар уюштиришга сарфлаëтган Қатар¸ саҳрода сунъий қор тўшалган усти ëпиқ сунъий тоғлар қурдираëтган Араб амирликлари ëки мусулмонлар қиблагоҳи саналган Маккаю Мадинанинг нефт долларларига чўмган эгаси Саудий Арабистони ҳукмдорлари "Исломий давлат"дан жон сақлаш учун уй-жойини ташлаб қочишга мажбур бўлган суриялик¸ афғонистонлик ва ироқликка қочқинлик таклиф қилгани йўқ.

Айни пайтда диний эътиқоди¸ ирқи ва маслагидан қатъий назар юз минглаб европалик бугун ўз ҳукуматларига суриялик қочқинларга эшикни кенгроқ очиш учун босим қилаëтган¸ ўз уйи ва егуликларини мусулмондан қочган мусулмонга тақдим этаëтган бир пайтда¸ мусулмон жамоаларининг бу жараëндаги иштироки ҳам йўқ ҳисоби.

OzodlikOnline: Нега мусулмон муҳожир мусулмон давлатига қочиб бормайди?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:29:40 0:00
Бевосита линк

Нима учун жонини сақлаш учун қочаëтган мусулмонлар тақдирига Форз кўрфазининг олтин ҳаммомларда чўмилаëтган бадавлат шайхлари¸ амир ва шаҳзодалари пинак бузмаяпти?

Нима учун мусулмон биродарлигидан овози бўғилар даражада баҳс қилувчи ҳассос мусулмонлар ўз биродарларига Австрия ëки Германиядаги номусулмонлар каби қўлидан келганча амалий ëрдам – уйидан жой¸ емагидан емак бермаëтир?

Нима учун Европани “гейропа”¸ демократик тузумни “куфр” дейишдан чарчамаëтган исломчиларнинг ўзлари ҳам бошпана излар экан¸ айнан куфр давлатларига қочмоқда?

Душанба¸ 7 сентябрь куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар бўладиган жонли мулоқотимизда ана шу саволларга жавоб излаймиз.

Суҳбатга Skype манзилларимиз орқали қўшилишингиз мумкин!

XS
SM
MD
LG