Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:38

“Дарёмизни асфальт заводи эгаси хусусийлаштириб олди”


Озодликка келган шикоят хатларидан бири муаллифининг ёзишича, унинг ҳамқишлоқлари қишлоқдан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсидан тош-шағал ололмай қолган, чунки дарёни Чирчиқ шаҳридаги ғишт заводининг эгаси хусусийлаштириб олган.

Озодлик шикоятни ўрганар экан, муаммо замирида информация тақчиллиги ётганини аниқлади.

Озодликка келган шикоят хатини қуйида таҳрирсиз, айнан келтирамиз:

“Daryodan oqib toplangan qum, tosh, va shagalni uy xovli uchun qurilishga ishlatish uchun ololmayapmiz, M. aka (исм хатда тўлиқ келтирилган – таҳр.) degan qishloq boyi xech kimga bermaydi, xashar yoli bilan tosh yoki qum kavlab olmoqchi bolsak ushlab olsa jazo sifatida 1 xafta zavodida ishlatadi axir daryodagi qum tosh tabiatniki xamma uchunku tuman xokimiyatiga arz qilganimiz bilan bari bir foydasi yoq, chunki ularni kuchi etmaydi, yuqori tashkilotlarga arz qilishga esa bizning qolimiz etmayapti, maslaxat bering iltimos”.

Хат муаллифи билан боғландик ва унинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Абай қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Қорабой қишлоғидан эканлиги маълум бўлди.

Исми сир қолишини истаган қорабойлик фуқаро (“М. аканинг қўли узун, мени таниб қолса, ҳар нарса қилиши мумкин”, деди у) ўз хати мазмунини айтиб берди.

Унинг айтишича, Қорабой қишлоғи аҳли азалдан тош-шағални Чирчиқ дарёси ўзанидан олиб келган. Эндиликда эса, дарёдан тош-шағал олиш ҳуқуқи фақат Чирчиқда ғишт заводи бор М. аканики бўлиб қолдики, натижада қишлоқликлар тош-шағални 40-50 км узоқликдан ташишга мажбур бўлмоқда, сарф-ҳаражат ҳам шунга мутаносиб 4 – 5 марта кўпайиб кетмоқда.

Озодлик “Чирчиқдаги ғишт заводининг эгаси, Чирчиқ дарёсини хусусийлаштириб олган М. ака” билан боғлана олмади.

Бироқ Тошкент вилояти Экология ва табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси расмийсининг Озодлик саволларига берган жавоблари шикоят муаллифининг ҳақиқатни қайси йўналишда излаши учун муҳимдир.

Қўмита расмийси жавобларининг қисқа мазмуни:

1. Қорабойлик шикоятчи учун нохуш хабар: Аҳоли дарёдан тош-шағал олиши мумкин эмас. Яъни шикоят муаллифи ёзганидай “daryodagi qum tosh tabiatniki xamma uchun” эмас.

2. Дарёдан тош-шағал олиш ҳуқуқи юридик шахсларга муайян шартлар билан берилиши мумкин.

Демак, Қорабой қишлоғи аҳолиси ва ҳудуддаги давлат идоралари “М. ака”нинг дарёдан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари бор-йўқлигини суриштириб кўрса бўлади.

Тошкент вилояти Экология ва табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси расмийси дастлабки саволимизга жавобни дарёдан фойдаланиш учун бериладиган ҳуқуқ шартларини тушунтиришдан бошлади:

Тошкент вилояти Экология ва табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси расмийси жавоблари:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:16 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG