Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:35

Самарқандда Жон Керри ва Ислом Каримовга савол берган журналист қувилди


В Самарканде западных журналистов, пытавшихся задать вопросы Керри и Каримову, выставили из зала заседаний
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00

Самарқандда Жон Керри ва Ислом Каримовга савол берган журналистлар қувилди

АҚШ давлат котиби Жон Керри 1 ноябрь куни Самарқанд шаҳрига борди. Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон президенти Ислом Каримов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловлар қарши олди. Reuters агентлиги мулозимларга савол беришга уринган хориж журналистлари хавфсизлик кучлари томонидан чиқариб юборилганини хабар қилди. Озодлик манбалари шаҳар марказида хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилганини айтмоқда.

Жон Керри ва Каримов учрашди

АҚШ Давлат котиби Жон Керрини Самарқанд аэропортида Ўзбекистонни чорак асрдан буён идора қилаётган автократик президент Ислом Каримов, жами қарийб 15 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлигига раҳбарлик қилаётган Абдулазиз Комиловлар кутиб олди.

Учрашувларни қисман кузатишга изн берилган маҳаллий журналистлардан биридан олинган қисқагина маълумотга кўра, куннинг биринчи ярмида Жон Керри ва Ислом Каримов шаҳар марказидаги президент қароргоҳида музокара ўтказган. Ундан сўнг АҚШ Давлат котиби Марказий Осиёнинг 5 давлати ташқи ишлар вазирлари билан учрашган.

Ғарб агентликлари бераётган хабарларга кўра, АҚШ Давлат котиби сифатида илк бор минтақага борган Жон Керри "C5+1" формати доирасидаги учрашувларда, асосан, Марказий Осиёда хавфсизлик, Афғонистон шимолидаги бугунги вазият, Ироқ ва Суриядан ташқари Афғонистонда ҳам сафини кенгайтираётган "Исломий давлат"га қарши курашда ҳамкорлик масалаларини кўтарган.

Reuters мухбири Мэтт Спиталник Twitter саҳифасида Жон Керри пойига яшил гилам тўшалди, деб хабар қилди.
Reuters мухбири Мэтт Спиталник Twitter саҳифасида Жон Керри пойига яшил гилам тўшалди, деб хабар қилди.

Зеро, Марказий Осиёнинг беш республикаси ҳукуматлари АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши ортидан Афғонистондаги хавфсизлик вазияти ёмонлашишидан хавотир билдириб келмоқда.

Reuters агентлиги Ўзбекистонни чорак асрдан буён бошқариб келаётган авторитар раҳбар ҳукмронлиги остидаги ночор инсон ҳуқуқлари аҳволи ҳақида Жон Керри аниқ-тиниқ баёнот бермади, деб хабар қилди.

Associated Press агентлиги эса учрашувларда бу масалага қисқача тўхталган ягона расмий - АҚШ Давлат котиби Жон Керри минтақада ҳаммани хавотирга солиб турган зўравон экстремизм муаммосини ҳал қилиш учун зарур иқтисодий лойиҳалар "бошқарув даражаси ва демократик институтларнинг мустаҳкамлигига жуда боғлиқ" эканини таъкидлагани ҳақида ёзди.

В Самарканде западных журналистов, пытавшихся задать вопросы Керри и Каримову, выставили из зала заседаний
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:27 0:00

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарҳод Толипов "C5+1" формати доирасидаги бу учрашувлар АҚШ раҳбариятининг Марказий Осиёга яна жиддий аҳамият қарата бошлагани, муносабатини ўзгартиргани ва минтақада интеграциялашувни кучайтиришга кўмаклашиш ниятини намойиш қилаётгани ишорасидир, деб фикр билдирди.

Қуйида Фарҳод Толипов билан суҳбатни тингланг:

Фарҳод Толипов: "С5+1" формати доирасидаги учрашувлар МО учун жуда муҳим
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00
Бевосита линк

Журналистлар қувилди

Reuters агентлигига кўра, оз сонли хориж журналистига Жон Керри ва Ислом Каримов музокаралари бошланишини кузатиш ва бир-икки савол сўраш имкони берилган.

Ўзбекистондаги абгор инсон ҳуқуқлари аҳволига муносабатини сўрашганида, АҚШ мулозими минтақа расмийлари билан музокараларда "инсон эркинликлари, шахс ҳуқуқлари ва уларнинг жамиятдаги жараёнларда иштироки"га оид хавотирларни эслатиб ўтиш истагида эканини айтган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, хориж мухбирлари президент Каримовга ҳам савол беришга уринган.

Хусусан, АҚШ Давлат департаментининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳақидаги танқидларига муносабатини сўрашганида, Каримов жавоб беришдан бош тортган.

Аммо, хавфсизлик кучлари журналистларнинг саволларини тўлиқ беришига изн бермаган. Reuters агентлиги хабарига кўра, Жон Керрига савол берган америкалик мухбирнинг Давлат котиби беарётган жавобни тўлиқ эшитишига имкон берилмаган. Уни бошқа мухбирларга қўшиб хонадан чиқариб юборишган.

Associated Press агентлиги Самарқанддаги президент қароргоҳида учрашган икки расмий ўртасидаги асосий музокара журналистлар чиқариб юборилганидан сўнг бўлди, деб хабар қилди.

Воқеа жойида бўлган маҳаллий журналист хорижлик ҳамкасблари қувилганидан бехабарлиги, учрашувлар хавфсизлик чоралари ўта кучайтирилган тартибда ўтаётгани, маҳаллий журналистларга эса ўта чекланган мазмунда ахборот берилаётганини айтди:

"Биз ҳозир Самарқанддамиз. Лекин ичкарида нима гаплар бўлаётганидан бехабармиз, ишонинг. Музокара бўлаётган хоналарга бизни яқинлаштиришмайди, биласиз-ку?! Хабарларни учрашувлар тугаганидан кейин ёзамиз", деди маҳаллий журналист Озодлик мухбири билан мулоқотда.

Шаҳарга кириш йўллари ёпиқ

Озодлик манбаларининг хабар қилишича, шаҳарга меҳмонларнинг келгани сезилмоқда, аммо аниқ хабар йўқ:

- Вилоят телевидениеси ҳам, марказий телеканаллар ҳам ҳали бирор хабар бермади. Менимча, энди учрашувларни ўтказиб олгандан кейин оқшом хабар қилишса керак. Лекин, эрталаб соат 10дан шаҳарга кириш йўлларини ёпиб қўйишган, - деди шаҳарда истиқомат қилувчи Озодлик манбаси.

Шаҳар марказида яшайдиган яна бир тингловчи шанба 31 октябрь кунидан буён шаҳарда хавфсизлик чоралари мисли кўрилмаган даражада кучайтирилганини айтди:

- Шанба куни эрталабдан йўллар ёпилиб бошлаган. Шаҳарга кириш йўллари ҳаммаси қарийб ёпилган. Марказдаги меҳмонлар юрадиган кўчалар ҳам ёпилган. Хиёбондан президент қароргоҳига борадиган йўллар ҳам ёпиқ. Шаҳар ташқарисидан келадиган машиналар қаттиқ текширув билан ичкарига қўйиляпти, - дейди самарқандлик тингловчи.

Бишкек сафари

Жон Керри Марказий Осиё давлатлари бўйлаб сафарининг илк манзили ўлароқ 31 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлди ва Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев, Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевлар билан учрашди.

Жон Керрининг учоғи қўнган "Манас" аэропортида ўтган йил ўрталарига қадар АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари учун ниҳоятда муҳим бўлган ҳаво базаси жойлашган эди.

АҚШ ва НАТО учоқлари қўниб ўтиш ва ёнилғи тўлдиришда фойдаланиб келган база фаолияти 2014 йилнинг июлидан тўхтатилди.

АҚШ Давлат департаменти жорий йилда Асқаровни "Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мукофоти" билан тақдирлач, бундан норози бўлган Қирғизистон ҳукумати, Американинг инсонпарварлик ёрдамидан ҳам воз кечди.

Ўзбекистон - энг репрессив мамлакат

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар Каримов бошқаруви остидаги ҳукуматни дунёнинг энг репрессив ҳукуматларидан бири, дея йиллардан буён танқид қилиб келмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг инсон ҳуқуқлари аҳволига оид охирги ҳисоботида Ўзбекистон қийноқлар, пахта далаларидаги мажбурий меҳнат ва фақат мамлакатнинг ўзигагина хос бўлган "эндемик коррупция" муаммоси учун кескин танқид қилинди.

Бироқ, Ўзбекистонни муаммолар ботқоғига ботирган Каримов ҳукумати айни пайтда АҚШ қўшинларининг қўшни Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари учун узлуксиз логистик ёрдам кўрсатган ишончли стратегик ҳамкор ҳамдир.

Қўшма Штатлар минтақанинг авторитар ҳукуматларидан демократияни ривожлантириш ва инсон ҳуқуқларига риоя қилишни мунтазам равишда талаб қилиб келади.

Минтақадаги бугунги вазият - Афғонистон шимолида ишғолини кучайтирган Толиблар ҳамда Сурия ва Ироқда хуружи ортаётган "Исломий давлат" террор гуруҳлари таҳдиди фонида баёнот бераётган Оқ Уйга кўра, Марказий Осиёда демократия ва инсон ҳуқуқлари аҳволининг яхшиланиши "Исломий Давлат" гуруҳи жангари ёллашга уринаётган минтақада экстремизм кучайиши олдини олади.

XS
SM
MD
LG