Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:46

Абдулазиз Карим Муҳаммад Солиҳ шеърига куй басталади


Uzbekistan - uzbek singer Abdulaziz Karim
Uzbekistan - uzbek singer Abdulaziz Karim

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида “Қурбон бўламан” қўшиғи билан танилган Абдулазиз Карим мухолифат арбоби Муҳаммад Солиҳ шеърига куй басталади. 41 яшар қўшиқчи Ўзбекистонни тарк этган ва ҳозирда Туркияда истиқомат қилмоқда.

Қўшиқлари Ўзбекистонда тақиқлангач Туркияга чиқиб кетишга мажбур бўлганини айтган хонанда ҳали консерватория талабаси бўлган пайтида ўзи куй басталаган.

У ижро қилган "Қурбон бўламан" қўшиғи илк бор Тошкентдаги “Менинг шаҳрим” FM радиосида хит бўлган эди.

Кейинчалик Абдулазиз Каримнинг Яссавий ғазалларига басталаган куйлари халқ орасида шуҳрат топди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдулазиз Карим барча қўшиқларини ўзи басталаган саноқли ҳофизлардан ҳисобланади.

Шу кунларда бастакор ижрочи таниқли ўзбек шоири ва мухолифат арбоби Муҳаммад Солиҳниннг “Ғариб дараҳт” шеърини қўшиқ қилди.

Абдулазиз Карим: Ғариб дарахт
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:29 0:00
Бевосита линк

Озодликнинг “Чодирҳаёл” рукни муаллифи Абдулла Искандар Муҳаммад Солиҳ шеърларига қўшиқ басталаган Абдулазиз Карим билан суҳбатлашди.

Суҳбатдош Муҳаммад Солиҳ матнларини ашула қилиш машаққатли кечганини гапириб берди.

Абдулазиз Карим билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:38 0:00
Бевосита линк

Шоир Муҳаммад Солиҳ ўзининг “Ғариб дарахт” шеърини 1994 йили Ўзбекистондан Туркияга ҳижрат қилганида ëзган эди

Муҳаммад Солиҳнинг Ғариб дарахт шеъри
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:41 0:00
Бевосита линк

“Ғариб дарахт”

Одамлар каби мен дунёни кезиб ёза олмадим-ку шеьрий туркумлар,

Чунки ота юртдан чиққаним сезиб, тарк этарлар мени ҳижо, рукнлар.

Чунки, келиши-чун кўзларимга ёш, пайдо бўлиши-чун илҳом юракда,

Менга жуда зарур аччиқ бир қуёш, кескин континентал иқлим керакдир.

Шундай экан, денгиз қирғоқларидан, яшил ўрмонлардан менга сўз очма,

Мен ёлгиз Туркистон тупроқларида ўса оладиган ғариб оғочман…

(1994)

XS
SM
MD
LG