Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:14

OzodlikOnline: Совет Ўзбекистони раҳбарларидан кимларни биласиз ëки эслайсиз?


Ўзбекистон Олий совети раиси Йўлдош Охунбобоев "халқ" билан.
Ўзбекистон Олий совети раиси Йўлдош Охунбобоев "халқ" билан.

Ниҳоясига етган ҳафтада совет Ўзбекистонини 24 йил бошқарган Шароф Рашидов таваллудига 98 йил¸ унинг сирли ўлимига эса¸ 32 йил тўлди. Бу иккала сана Рашидов авлодлари ҳамон ҳокимиятда қолаëтганига қарамай¸ мустақил Ўзбекистонда хотирланмади. Сизнингча¸ Ўзбекистонни советлар мустамлакаси замонида бошқарган раҳбарлардан қай бирини бугун халқ билмоғи ва хотирламоғи лозим? Бу ҳақдаги фикрларингиз билан 9 ноябрь Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 да бошланадиган жонли суҳбатда иштирок этинг.

6 ноябрь куни Ўзбекистоннинг Совет давридаги раҳбарларидан бири, Ўзбекистон Коммунистик партиясининг 1959 йилдан 1983 йилгача бўлган Биринчи котиби, ёзувчи Шароф Рашидов туғилган кунга 98 йил тўлди. Ундан бир ҳафта муқаддам эса, Рашидовнинг сирли ўлимига 32 йил тўлди. Ўзбекларнинг янги авлоди - Мустақиллик арафасида ва Мустақиллик даврида туғилганлар Шароф Рашидов деган исмни эшитган бўлиши мумкин. Лекин бу арбобнинг ўзи ва у яшаб, ишлаган давр тўғрисида деярли ҳеч нарса билмайди.

OzodlikOnline: Совет Ўзбекистони раҳбарларидан кимларни биласиз ëки эслайсиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:40 0:00

Айни пайтда¸ Ўзбекистонни Ислом Каримовдан бошқа арбоб бошқара олмайди¸ деган ақида синдирилган мустақиллик авлодининг аксар вакили совет Ўзбекистонини бошқарган миллий кадрлар номини билмайди ҳам.

Улар орасида мамлакатни 15 кун бошқарган Жўра Тўрабековдан тортиб¸ қатағон йилларидан омон чиқа олган Усмон Юсуповгача бор.

Сиз бу арбоблардан қай бирини биласиз ва айнан уларни қайси ишлари учун хотирлайсиз?

Ўзбекистонда Москва сиëсатини тамсил қилган бу арбоблар¸ Сизнингча¸ фақат мустамлакачилар манфаатига хизмат қилдими ëки миллий манфаатларни ҳам илгари сурдими?

Совет Ўзбекистонини бошқарганлардан қай бири¸ совет сиëсати доирасида¸ миллий манфаатларга энг кўп хизмат қилди?

Мустақил Ўзбекистонда бу арбоблар фаолияти ўз адолатли баҳосини ола олдими?

Душанба¸ 9 ноябрь куни Тошкент вақти билан оқшомги 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли мулоқотимизда шу ҳақда гаплашдик.

OzodlikOnline: Совет Ўзбекистони раҳбарларидан кимларни биласиз ëки эслайсиз?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:49 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG