Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:34

Ўзбекистондаги илк сиëсий ҳаракат раиси Абдураҳим Пўлат 70 ёшга тўлди


Абдураҳим Пўлат - Бирлик ҳаракати етакчиси
Абдураҳим Пўлат - Бирлик ҳаракати етакчиси

“Бирлик” Халқ Ҳаракати партияси раиси профессор Абдураҳим Пўлат шу кунларда 70 ёшга тўлди. 1945 йил 7 ноябрда Тошкент вилоятида таваллуд топган Абдураҳим Пўлат совет давридаëқ физика–математика фанлари доктори илмий даражасига етиша олди. Тарихга Горбачев ҳуррияти дея кирган қайта қуриш ва ошкоралик даврида Абдураҳим Пўлат демократия даъвоси билан чиққан Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги фаоллар билан бир сафда турди.

1988 йилдан бери профессор Абдураҳим Пўлат аввалига Ўзбекистон “Бирлик” xалқ ҳаракатига раисдош ва раис¸ 2003 йилда ҳаракат қурултойи қарори билан Ўзбекистон “Бирлик” халқ ҳаракати партияга айланганидан буён ўтган давр мобайнида эса, партия раиси лавозимида фаолият қилиб келмоқда.

20 йилдан буён АҚШда сиëсий муҳожир мақомида истиқомат қилаëтган Абдураҳим Пўлатнинг Ўзбекистон сиëсий тарихидаги роли ҳақида гапирган собиқ СССР халқ депутати Пўлат Охунов ўз эсдаликларида ўтган асрнинг 90- йилларига эътибор қаратди:

- Абдураҳим Пўлат “Бирлик” халқ ҳаракати ташкил этилган 1988 йилдан буён сиёсат майдонида халқимиз ва миллатимиз фаровонлиги йўлида адолат ва демократия учун мардонавор курашиб келаётган фаол сиёсат ва жамоат арбобидир¸ дейди суҳбатдош.

Пўлат Охунов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:48 0:00
Бевосита линк

Пўлат Охунов таъкидича¸ Абдураҳим Пўлат Ўзбекистон мухолифати ташкил этилиб, сиёсий кучга айланиши ва 1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишида катта хизмат қилган сиëсий арбобдир.

XS
SM
MD
LG