Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:01

Москвалик бизнесменни "порновидеога тушириб, шантаж қилган" ўзбек аёл қўлга олинди


Махсус амалиёт пайтида қўлга олинган 28 яшар ўзбекистонлик аёл.
Махсус амалиёт пайтида қўлга олинган 28 яшар ўзбекистонлик аёл.

Москвада маҳаллий тадбиркордан 50 минг доллар миқдорида пул талаб қилаётганликда айбланаётган 28 ёшли ўзбекистонлик аёл қўлга олинди.

Товламачиликда айбланаётган "аёл ўзаро интим алоқалари тасвири яширин туширилган видеоларни ижтимоий тармоқларда эълон қилиш билан бизнесменга таҳдид қилган".

Бир неча шериклари билан ҳамкорликда яратилган ўз “ижодини” 28 ёшли бу аёл 50 минг долларга баҳолагани айтилмоқда.

Россия Ички ишлар вазирлиги Ахборот маркази бошлиғи Елена Алексеева воқеа тўғрисида Озодликка мана буларни айтиб берди:

- Маълум бўлишича, ярим йилча олдин у бир коммерсант билан танишиб қолган ва ишқий у билан алоқаларга киришган. Бу алоқалар барчаси хуфя видеокамера билан тасвирга туширилган экан. Кейин бу аёл видеофайлларни 50 минг АҚШ долларига сотиб олишни бизнесменга таклиф қилган. Акс ҳолда бу тасвирларни у Интернетга жойлаштириш билан қўрқитган. Бизнесмен полицияга мурожаат қилди ва унинг аризаси билан “тамагирлик” моддаси асосида жиноий иш қўзғатилди. Пулларнинг бир қисмини олаётганида Ўзбекистон фуқароси бўлган 28 ёшли аёл жиноят жойида полиция томонидан ҳибсга олинди, деди полиция бошқармаси расмийси Елена Алексеева.

Исми терговчилар томонидан сир сақланаётган бу аёл, Алексеевага кўра, махсус белги қўйилган 15 минг долларни олаётганида Москванинг Шарқий округидаги савдо марказларидан бирида қўлга олинган.

Москва шаҳар полицияси Озодликка тақдим этган махсус амалиёт тасвирга туширилган видеода қуйидагича савол-жавоб бор:

- Нега мени видеога олаяпсиз? Илтижо қиламан, қўйиб юборинглар!

- Мана сизга хизмат гувоҳномаси – жиноят қидирув бўлими. Ким сизга бу пулни берди, қанча миқдорда?

- У менга пулни аборт қилиш учун берди. Нега ундай қилади – қани у ўзи?... Мен пулни ҳатто санаганим йўқ!

- Қани пул?

- Сумкамда. Ушламанг мени – ҳеч қаерга қочиб кетмайман.

Терговчилар товламачиликда айбланаётган аёлнинг сумкасидан яширин видеога олувчи мосламани мусодара қилгани, аёлнинг сумкасига видеокамера ўрнатилгани аниқлангани айтилди.

Полиция терговчиларининг тахминига кўра, ярим йил давомида тасвирга олиб келинган порнографик материалларни тайёрлашда Ўзбекистон фуқаросига бир гуруҳ бошқа шахслар ёрдам бериб келган.

Ўзбекистонлик аёл Москва шаҳрида тайинли иш билан шуғулланмагани, Россия пойтахтида вақтинчалик яшаш рухсатномасига эга экани маълум бўлди.

Россия Ички ишлар бошқармаси томонидан ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Изқуварлар унинг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлигини текширмоқда, унинг тахмин қилинаётган шериклари қидирувга берилгани маълум қилинди.

Айни пайтда, Москва вилоятининг Королёв шаҳрида тамагирликда айбланаётган икки нафар Россия ва бир нафар Ўзбекистон фуқароси куни кеча қўлга олинди. Москва вилояти бўйича Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, жиноятда айбланаётганлар 54 ёшли маҳаллий фуқародан 4,5 миллион рубль (70 минг АҚШ долл.-таҳр.) нархига баҳоланган Калининградская кўчасидаги квартирани улар номига ўтказиб беришни талаб қилган.

“Булат” махсус отряди томонидан Королёвдаги квартиралардан бирида қўлга олинганлардан тинтув пайтида жанговар ПМ пистолети, 5,45 калибрли патрон ва хорижда ишлаб чиқилган яна бир пистолет мусодара қилинди. Аниқланишича, 22 ёшда бўлган ўзбекистонликдан ташқари 50 ёшларда бўлган россияликлар муқаддам судланган экан.

Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 163 моддаси (“Товламачилик”) асосида қўзғатилган жиноий иш бўйича бу гуруҳ аъзолари 15 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкинлиги айтилди.

XS
SM
MD
LG