Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:28

OzodlikOnline: Болаларни тунги клубларга кимлар ва нималар етакламоқда?


Ўтган ҳафталар ичи Самарқанд¸ Бухоро¸ Урганч каби шаҳарларда ўтказилган махсус рейдлар давомида тунги клублардаги болалар ушланди¸ улар ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилди. Айни пайтда¸ коллеж ва лицейларда болаларни бундай муассасалар¸ хусусан¸ алкогол ва наркотик истеъмол қилиш оқибатларидан огоҳлантиришга қаратилган тарбиявий соатлар ўтказилмоқда.

Хусусан¸ кейинги уч кун ичида ўтказилган облавалар давомида Самарқанд шаҳридаги тунги клубларда вояга етмаган 17 йигит-қизнинг назоратсиз юргани аниқланган ва уларнинг ота-оналарига жарима солинган. Озодлик манбаларига кўра¸ бу рейдлар ортидан вилоятдаги коллежларда милиционерлар тарафидан “тунги клубларнинг салбий оқибатлари” ҳақида тарбиявий соатлар ўтказилмоқда.

Озодликка маълум бўлишича¸ Урганч¸ Зарафшон ва Қарши шаҳарларидаги тунги клубларда ҳам рейдлар ўтказилган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:53 0:00
Бевосита линк

Хоразмдаги манбанинг билдиришича¸ 1 декабрь куни Урганчдаги “Однаклассники” кафе-бари ва “Вояж” тунги клуби Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ҳамда шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бўлими мулозимлари тарафидан текширилган:

Манбанинг айтишича¸ Вояж” тунги клубида кеч соат 12 да рақс тушаëтган Урганч Қурилиш касб-ҳунар коллежида ўқийдиган ўқувчи қизлар қўлга тушган.

Сизнингча¸ тунги клубга бораëтган вояга етмаган йигит ва қизлар кимнинг болалари? Улар бундай маишат учун пулни қаердан олмоқда?

Уларни алкогол¸ ҳар хил синтетик наркотик моддалар истеъмол қилинадиган бундай жойларга етаклаëтган сабаблар¸ Сизнингча¸ нималар?

Вояга етмаганларни алкогол ва наркотиклар¸ шунингдек танфурушлик қутқуси кучли бундай жойлардан қайтаришнинг йўли¸ Сизнингча¸ қандай?

Болаларни бундай жойларга олиб келганлар¸ уларнинг бу жойларга киришига рухсат берган тунги клуб эгаларига нисбатан жазони кучайтириш муаммога ечим бўла оладими?

Ота-оналарни жазога тортишчи?

7 декабрь куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 а қадар жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Мулоқотда Skype манзилларимиз орқали қатнашинг.

XS
SM
MD
LG