Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:41

Ҳимоя ва қораловчи томон Жуковскийга белгиланган суд ҳукми юзасидан арз қилди


Таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг яқинлари уни ҳаётига суиқасд қилишга уринишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга енгил жазо белгиланган, дея аввалги суд ҳукми юзасидан апелляция маҳкамасига ариза киритганлар.Обидхон қори Назаровнинг яқинлари ва қораловчи томон унга умрбод қамоқ жазоси тайинланишини сўрамоқда.

Швециянинг Остершунд шаҳридаги маҳкама ўтган ойнинг ўрталарида Назаров жонига суиқасд қилган Жуковскийни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Обидхон қори Назаровнинг яқинлари ва қораловчи томон Жуковскийга енгил жазо берилди, дея унга умрбод қамоқ жазоси тайинланишини сўрамоқда.

- Бу қарор келгуси тергов жараёнига тегишли бўлган катта ва кенг кўламли ишларимиз учун замин яратади. Ҳали иш охирига етгани йўқ. Асосий ижрочи жазоланди, аммо бу ишнинг орқасида турган кучли гуруҳлар бор. Уларни жавобгарликка тортиш ҳаракатлари ҳали анча давом этади, - деган эди Довудхон Назаров Озодлик билан суҳбатда.

57 ёшли Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида отиб кетилганди.

Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган Обид қори Назаров ҳамон оғир аҳволда шифохонада ётибди.

Швед прокурори Кристер Петерссен Ўзбекистон ҳукуматини суиқасд амали ортида турганликда айблаган эди.

Жуковский суиқасдни “Ўзбекистон давлати буйруғига кўра” амалга оширгани айтилади.
Жуковский суиқасдни “Ўзбекистон давлати буйруғига кўра” амалга оширгани айтилади.

Остершунд шаҳар судига айблов хуслосасини топшириб бўлгач, Озодликка гапирган терговчи Петерссен ўз аризасида бевосита Ўзбекистон ҳукуматини айбламаган бўлса-да, Жуковский суиқасдни “Ўзбекистон давлати буйруғига кўра” амалга оширгани хусусидаги иддаоларни илгари сурганини билдирганди.

Бундан аввал айбалнувчининг ҳимоячилари ишонарли далиллар йўқ, дея Жуковскийга қўйилган айблов юзасидан апелляция маҳкамасига арз қилишганди.

XS
SM
MD
LG