Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:23

Берунийнинг Афгонистондаги қабри вайрон бўлди


Абу Райҳон Беруний
Абу Райҳон Беруний

Дунë тамаддунига ўз ҳиссасини қўшган энциклопедист олим Абу Райҳон Берунийнинг қабри Афғонистонда Ғазна вилоятида қаровсиз аҳволга келиб буткул йўқолиш ëқасида турибди.

Афғонистондаги мухбирмиз Олим Кўҳканнинг ҳабар қилишича¸ Берунийнинг вайронага айланган қабри тикланмаса¸ унинг қаерда дафн қилингани билиб бўлмайдиган ҳолатга келиши мумкин.

- Улуғ ўзбек олими Абу Райҳон Берунийнинг қабри Ғазна шаҳрида қаровсиз ётибди, умуман йўқолиб¸ ён-атрофдаги тупроққа қўшилиб кетиш хавфи бор. Қабр вайроналари турган жойни ўраб олиб мақбара қурилмаса, буюк олимнинг ҳоки бутунлай йўқолиб кетиши мумкин¸ дейди Олим Кўҳкан.

Олим Кўҳкан билан суҳбат
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:45 0:00
Бевосита линк

Мухбиримизга кўра¸ ўтган йили Ғазна шаҳри “ислом дунëсининг пойтахти “ деб эълон қилиниб бу ҳудуддаги меъморий обидаларни таъмирлашга пул ажратилган бўлишича қарамасдан Берунийнинг қабри вайронлигича қолаверган:

- Афғонистон мулозимлари бу олим Ўзбекистонни тамсил қилгани учун унинг қабрига эътиборсиз қарашади. Ўтган йили Ғазнага эътибор кучайганида ҳам ушбу вилоят шарқидаги Болоҳисор мавзесидаги Баҳлул боғидаги Беруний қабрига бир чақа ҳам сарфлашгани йўқ¸ дейди Олим Кўҳкан.

Беруний қабри вайроналари
Беруний қабри вайроналари

Берунийнинг Ўзбекистонда ҳам қабри борми?

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида “Беруний авлодлари” жамғармаси Абу Райҳон Берунийнинг ҳокини Ғазнадан олиб келиб Ўзбекистондаги Беруний шаҳрига қайта дафн қилган деган гап сўзлар юради.

Антрополог олим Сергей Абашин бу гапни уйдирма дея таъкидлаб Берунийнинг ҳоки ҳануз Афғонистонда эканлигини таъкидлади.

Маълум бўлишича Беруний 973 йилда туғилган Хоразмнинг Кат шаҳрида (ҳозирги Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний шаҳри) рамзий мақбара тикланган.

Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида эса Беруни ва Ал-Хоразмий номидаги тарих музейи фаолият кўрсатмоқда.

Хоразмда туғилган Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийнинг152 асар ëзгани айтилади. Ҳозирги давргача унинг фақат 30 таси етиб келган.

Даҳолар қабристони

Ўзбек адабиëти ва давлатчилигининг йирик арбоблари хозирги Афғонистон ҳудудига дафн қилинган. Ўзбек адабиëти асочиси Алишер Навоий¸ жахонгир саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур¸ Ҳуросон ҳукмдори ва Вафоий таҳаллуси билан ғазаллар ëзган шоир Ҳусайн Бойқора ҳамда сўфий шоир Бобораҳим Машрабнинг қабри Афғонистондадир. Шунингдек Буҳоронинг сўнгги хони манғитлар сулоласи вакили Амир Олимхон ҳам Афғонистонда дафн қилинган.

XS
SM
MD
LG