Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Ўзбекистонда 2,5 миллиард долларлик кимёвий завод қуриш режалари барбод бўлди


UzIndoramaGasChemical қўшма корхонаси Муборак газни қайта ишлаш заводи базасида янги газ кимёвий комбинат қуришни режалаган эди
UzIndoramaGasChemical қўшма корхонаси Муборак газни қайта ишлаш заводи базасида янги газ кимёвий комбинат қуришни режалаган эди

Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида тузилган UzIndoramaGasChemical қўшма корхонасининг Қашқадарёда завод қуриш режаларидан воз кечиш қарорига жаҳон нефть бозоридаги салбий вазият сабаб бўлди. 2,5 миллиард долларлик лойиҳа номаълум муддатга музлатилди ва уни қайта тирилтириш масаласи мавҳум бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистонда қиймати 2,5 миллиард АҚШ долларига тенг кимёвий заводни қуриш лойиҳаси бекор қилинди. Ўзбекистон билан Сингапур ўртасида тузилган UzIndoramaGasChemical қўшма корхонасининг Қашқадарёда завод қуриш режаларидан воз кечиш қарорига жаҳон нефть бозоридаги салбий вазият сабаб бўлди.

РИА Новости агентлиги қўшма корхона ходимининг “Лойиҳа номаълум муддатга қолдирилди, жаҳон нархлари билан боғлиқ вазият жорий йилда қурилишни бошлаш имконини бермайди”, деган сўзларидан иқтибос келтирмоқда.

Унинг айтишича, “молиялаштириш кафолатларининг йўқлиги боис жорий йилда мазкур лойиҳа инвестицияларга оид давлат дастурига киритилмаган” ва лойиҳани амалга тадбиқ этиш масаласи энергия воситалари бозоридаги вазият ўзгарсагина қайта кўриб чиқилиши мумкин.

“Ўзбекнефтегаз” ва Сингапурнинг Indorama Group компанияси 2012 йилда Муборак газни қайта ишлаш заводи базасида газ кимёвий комбинат қуриш мақсадида 50/50 келишуви асосида қўшма корхона тузган эди.

Умумий қиймати 2,5 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳани Indorama жалб этган маблағлар ҳамда Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан амалга ошириш кўзда тутилган эди.

Иншоот қурилганда эди унда йилига 492 минг тонна полиэтилен, 66 минг тонна газ конденсати ва 53 минг тонна пиролиз бензинини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши умид қилинаётган эди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов янги йил табригида, 2016 йилда мамлкат иқтисодига 17 миллиард 310 миллион доллар сармоя жалб этилишини айтган эди.

Жаҳон бозорида нефть нархининг кескин тушиши боис Ўзбекистонда йирик лойиҳаларда иштрок этувчи Россиянинг Лукойл ширкати ҳам ўзининг сармоя дастурини чорак ҳиссага қисқартиришини эълон қилган.

XS
SM
MD
LG