Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:31

“Магаданда 7 ойлик чақалоқнинг ҳаёт-мамоти Шаҳрихон ФҲДЁсига боғлиқ бўлиб турибди”


Гулбаҳор Тўраева
Гулбаҳор Тўраева

Босимлар туфайли Ўзбекистондан чиқиб кетган андижонлик фаол аёл, врач Гулбаҳор Тўраева OzodMikrofon билан боғланиб, ҳамюрти – шаҳрихонлик 37 яшар аёлнинг ҳали 7 ойга ҳам тўлмаган фарзанди билан Магадан шаҳрида деярли ҳибсда сақланаётганидан ташвиш билдирди.

Тўраевага кўра, шаҳрихонлик аёл Россия Федерал миграция хизматининг Магадандаги махсус сақлаш муассасасида ушлаб турилибди. Аёлнинг чақалоғи эса, бошқа жойда.

Қоидабузар сифатида Россия маъмурлари қўлида сақланаётган она-боланинг тақдири, Тўраеванинг айтишича, Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ФҲДЁ идорасига боғлиқ бўлиб турибди.

Гулбаҳор Тўраева шаҳрихонлик аёлнинг чақалоғи тожикистонлик 5 ойлик Умарали Назаровнинг тақдирини такрорлаши эҳтимоли кучлилигидан чўчимоқда.

Гулбаҳор Тўраева Магадандаги шаҳрихонлик аёл тўғрисида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:42 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG